Биноларга қўйиладиган асосий талаблар: Функционал мақсадга мувофиқликни белгиловчи омиллар: - ички фазо -одам фаолият курсата олиши, турли асбоб ва жиҳозларни жойлаштириш, одамлар ҳаракатланиб юра олиши учун зарур бўлган жойлар (хонанинг узунлиги, кенглиги на баландлиги);
- микроиқлим -хонадаги ҳавонинг температураси, нисбий намлиги, ҳаракат тезлиги ва тозалик даражаси орқали хонада яратиладиган муҳитнинг сифатини ифодаловчи омил;
- товуш режими -хонадаги эшитиш учун яратилган шароитни, унинг ёқимсиз, халақит берувчи товушлардан (шовқин) ҳимояланганлик даражасини ифодаловчи омил;
- ёруғлик режими - хоналарда ёритилганликни етарли бўлишини таъминлаш ва ёритишни тўғри ташкил қилишга боғлиқ ҳолда кўриш органларининг ишлаш шароитини белгиловчи омил;
- тўсиқсиз кўриш ва кўрганни тўғри идрок қилиш - томоша залларида, дарсхоналарда яратилган муҳитнинг сифатини белгиловчи омил;
- ободонлаштириш тадбирлари - бинонинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда мухандислик ва бошка зарур техник жихозлар билан таъмин-ланганлик даражасини ифодаловчи омил.
Биноларга бўладиган таъсирлар: Техник мақсадга мувофиқликни белгиловчи омиллар: - Мустаҳкамлик - конструкциянинг ташқи таъсир-ларни бузилмасдан ва жиддий қолдиқ деформа-цияларсиз қабул қилиш хусусияти.
- Устуворлик (бикирлик) - конструкциянинг ташқи таьсир остида ўз мувозанат ҳолатини сақлай олиш хусусияти.
- Узоққа чидамлилик (умрбоқийлик) – конструк-циянинг мустаҳкамлик ва устуворликни узок вақт сақлаб қолиш хусусияти.
- Изоляция (ўтказмаслик) хусусиятларининг барқарорлиги. Бу талаб ташқи ва ички тўсиқ конструкцияларга таалуқли бўлиб, мустаҳкамлик етарли бўлган ҳолларда эксплуатацион сифатлар-нинг ёмонлашувининг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |