Мавзу бинони информацион модeллаштиришда


Омбор файли (марказий файл)


Download 194.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana06.11.2023
Hajmi194.04 Kb.
#1751441
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
9 мавзу

Омбор файли (марказий файл): 
ишчи тўпламларни ўз ичига олган 
ва тармоқ папкасида сақланадиган барча лойиҳа иштирокчилари 
кириш имкониятига эга бўлган лойиҳа файли.
Локал (маҳаллий) файл: 
маълум бир иш станциясида жойлашган 
папкада уни очиш ва "... сифатида сақлаш" орқали олинган омбор 
файлининг нусхаси. Локал файлни фойдаланувчи томонидан омбор
файлини очишда «Создат новый локальный» кўрсатмаси орқали
яратиши мумкин. 


Оилалар муҳаррири: 
фақат оилаларни яратиш учун керакли 
воситаларни ўз ичига олган махсус Autodesk Revit иш майдони.
Параметр: 
Revit 
элементининг хусусияти, у оилавий таҳрирловчида 
оилани яратиш пайтида тузилиши мумкин, шунингдек лойиҳанинг 
ўзида яратилиши ва тайинланиши мумкин. Ушбу параметр элементни 
оилавий муҳаррирда таҳрир қилмасдан ўзгартириш имконини беради.
Лойиҳа параметери: 
Лойиҳада яратилган ва ҳар қандай тоифадаги 
элементларга берилиши мумкин бўлган параметр. У қайдномаларга 
киритилиши мумкин, аммо маркаларда кўрсатиб бўлмайди.
Умумий параметр: 
қайднома ва маркаларда кўрсатилиши мумкин 
бўлган параметр, ундан турли лойиҳаларда фойдаланиш мумкин. 
Умумий параметрни яратиш учун у сақланадиган умумий параметр 
файлини кўрсатиш лозим. Агар бундай файл бўлмаса, уни лойиҳани 
ишлаб чиқиш пайтида яратиш керак.


Умумий параметрлар файли: 
маълум бир тузилишга эга ва умумий 
параметрларнинг таърифларини ўз ичига олган ТХТ форматдаги
файл.
Кўриниш (вид): модел маълумотларини турли хил проекцияларда акс
эттириш, кесимларда ва тасаввуротларда кўрсатиш, шунингдек 
уларни бошқариш элементи. Кўринишлар график (режалар, 
қирқимлар ва бошқалар) ва матн (спецификациялар ва бошқалар) 
бўлиши мумкин.

Download 194.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling