1.
BIM
технологиясининг асосий атамалари ва таърифлари
2D:
Объектларнинг геометриясини ва
уларнинг текисликда
жойлашганлигини (Х ва Y координаталарида) акс эттиради.
3D:
Объектларнинг
геометриясини
ва
уларнинг
фазода
жойлашишини (Х, Y ва Z координаталарида) акс эттиради.
Муаллиф (Автор):
лойиҳачи,
файллар ва модел элементларини,
модел доирасидаги чизмалар ва ҳужжатлар яратувчиси.
Хусусият (Атрибут):
маълумотлар ёки
кутубхона элементларининг
хусусиятларини қисман тавсифловчи маълумотлар блоки.
BIM
Модел/ Қурилиш объектининг информацион модели:
қурилиш объектини лойиҳалаш, қуриш,
фойдаланиш,
модернизация
қилиш ва бузиш ҳақида маълумотларнинг жамоавий манбаи бўлиб
хизмат қиладиган элементлар ва маълумотлар тўпламидан
фойдаланган ҳолда объектнинг физик ва функсионал хусусиятларини
рақамли акс эттириш.
Қурилиш объектини информацион моделлаштириш:
қурилиш
объектининг бутун ҳаёт цикли давомидаги маълумотларни
жамоавий
равишда яратиш, бошқариш, қарор қабул қилиш учун асос яратадиган
жараён.
BIM -
лойиҳа:
информацион моделлаштириш
технологияларидан
(BIM)
фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган қурилиш лойиҳаси.