Mavzu: Biologiya. O'qituvchi: Shodmonova M
Download 56.33 Kb.
|
Dilnoza biologiya mavzu So\'rg\'ichlilar.Odam
MAVZU: Biologiya.O'qituvchi: Shodmonova M.O'quvchi: Tursunova D.A.Gurux: D.I.14.Angren Universiteti Prezentatsiya Жигар қурти (Fasciola hepatica). Жигар қурти - ўтхур сутэмизувчилар ва одамда учрайдиган фасциолез касаллигининг қўзғатувчисидир. Морфолoгик тузилиши. Фасциола танаси япроқсимон бўлиб, узунлиги 3 - 5 см. Олдинги қонуссимон учли томонида оғиз сўрғичи, ундан бир оз пастда қорин сўрғичи жойлашади. Жигар қуртининг танаси тери - мушак халтасига эга. Унинг остида паренхима, тўкима орасида эса ички органлар жойлашган. Тана бўшлиғи йўқ. Ҳазм системаси оғиз тешигидан бошланиб, ундан кейин мушакли халқум жойлашган. Халқум овқатни қайта ишлашда катта роль ўйнайди. Халқумдан сӯнг калта қизилӯнгач, ундан сӯнг тананинг икки ёнида чузилиб борган иккита ичак давом этади. Ҳазм системасининг бу қисми ӯрта ичак деб номланади. Ҳар бир ичакнинг ӯзи ҳам шохланиб кетган бӯлиб, учи берк ҳолда тугайд Ривожланиш цикли. Паразитнинг тараққиёти хўжайинларни алмаштириш билан боради. Жигар қуртининг асосий, дефинитив хўжайини - қўй, эчки, сигир, от, туя ва бошқа ўтхўр ҳайвонлар, камдан-кам ҳоллардагина одамдир.Етилган чувалчанг жигарнинг ўт йўлларида яшаб, тухум қўяди. Жигар қуртининг тухумлари хўжайинлар жигаридан ўт йўл-ларига ўтиб, сўнг ичакка тушади ва ахлат билан бирга ташқарига чиқади. Тухумларнинг тараққий этиши учун ташқи муҳитда маълум шароит бўлиши зарур. Авваламбор тухумлар сувга тушиши ва бунда сувнннг ҳарорати 25-30°С булиши керак. Бундан ташқари, ёруғлик ҳам муҳим аҳа- миятга эга. Қоронғиликда личинка тухумдан чиқмайди, лекин тухум ёруғликка кўчирилса, 15-30 дақиқа ўтиши билан ундан киприкли личинка – мирацидий чиқади. Эмбрионал тараққиёт 25 -30 кун давом этади. Мирацидий сувда эркин сузиб юради. Унда ёруғликни сезадиган кўзчаси ва оралиқ хўжайин tанасини теша оладиган пармаловчн аппарати бўлади. Мирацидийни кейинги ривожланиш даври оралиқ хўжайин организмида ўтади. Оралиқ хўжайин кичкина қориноёқли моллюска Limnea truncatu1а дир. Ташхиси. Паразитологик ташхиси ахлатни микроскопик текширишдан ибо рат. Бунда бемор ахлатида жигар қурти тухумлари аниқланади. Агар соғлом одам фасциолез билан оғриган мол жигарини еса, унинг ахлатидан паразит тухумларини топиш мумкин. Бу ҳолда паразит тухумлари ривожланмасдан тўғридан-тўғри одамнинг ҳазм каналидан чиқиб кетади (транзит тухумлар). Одам учун паразитнинг инвазион босқичи — адолескариялардир Профилактикаси. Шахсий профилактика: кўлмак сувларни қайнатмасдан ичмаслик, сабзавот ва кўкатларни яхшилаб ювиш. Жамоат профилактикаси сув ҳавзаларидан қорин-оёқли моллюскаларни йўқотиш ва чорва моллар фасциолезига қарши ветеринария чора-тадбир-ларни амалга оширишдан иборат. Мушук сўрғичи (Opisthorсhis felineus) Одам ва баъзи йиртқич сутэмизувчи ҳайвонларда учрайдиган описторхоз касаллигининг қўзғатувчисидир. Паразитлар жигарда, баъзан ошқозон ости безида паразитлик қилади. Описторхоз биринчи марта 1891 йилда Томск шаҳрида К.Н. Виноградов томонидан аниқланган. Описторхоз Россиянинг шимолий ўлкаларида, айниқса, музлатилган балиқни ейиш одати бўлган жойларда кўп учрайди. Музлатил ган балиқда, мушук сўрғичинннг личинличинкалари метацеркариялар 2-3 ҳафтагача тирик сақланиб қолади Морфологик тузилиши. Мушук сўрғичи танасининг тузилиши билан жигар қуртига ўхшайди, аммо шакли ва органларининг жойланиши билан фарқ қилади. Танасининг орқа учи бир оз кенгайган бўлиб, узун- лиги 8-13 мм га етади. Ичаги шохланмаган иккита найдан иборат бўлиб, бирмунча кенгайган орқа қисми ёпиқ ҳолда тугайди. Танасининг пастки учига жойлашган ажратиш системасининг орқа учи экскретор пуфакни ташкил этиб узун ва буралган ҳолда аниқ кўриниб туради. Жинсий системаси. Жинсий жиҳатдан гермафродитдир. Танасининг пастки учида йирик ва бўлимли, шохланмаган уруғдонлари жойлашган, булардан уруғ йўллари бошланиб, уруғ отувчи каналга қўшилади. Урғочи жинсий системаси – шохланмаган тухумдон, ypyғ қабул қилувчи пуфакча ва шохланган бачадондан иборат. Чувалчанглар бир-бирини уруғлантирганда сперматозоидлар уруғ қабул қилувчи пуфакчага тушади Ривожланиш цикли. Мушук сўрғичининг ривожланиши хўжайинларининг алмаштириши билан боради. Вояга етган даври одам, мушук, ит жигарида паразитлик қилади. Паразитнинг тухумлари ўт билан хўжайиннинг ичагига тушади ва ахлат билан бирга ташқарига чиқади. Мушук сўрғичининг биринчи оралиқ хўжайини фақат қориноёқли моллюска - битиния (Bithynia leachi). Тухум ривожланиши учун сувга тушиши керак. Тухум ичидаги личинка сувда ривожланади. Моллюсканинг ҳазм йўлида паразит тухумидан мирацидий деган киприкли личинка чиқади. Профилактикаси. Шахсий профилактикаси- янги музлатилган ва офтобда қотирилган балиқларни емаслик. Балиқ яхши тузланганида метацеркариялар 10-18 кун ичида ўлади. Жамоат профилактикаси - сув ҳавзаларининг описторхоз билан оғриган одамлар ва итлар ахлати билан ифлосланишидан сақлаш. Ўпка қурти ёки ўпка сўрғичи (Paragonimus ringeri) Хитойда, Корея ярим оролида ва Жанубий Осиёда ўпка қурти қўзғатадиган касаллик – парагонимоз тарқалган. Ўпка қурти ёки ўпка сўрғичи асосан ўпкада паразитлик қилади, лекин бошқа органларда ҳам яшаши мумкин, яъни жигар, мушаклар, мия, ошқозон ости бези ва ҳоказо. Ривожланиш цикли хўжайинларни алмашиниши билан боради. Асосий хўжайини одам, ит, мушук, чўчқа, йўлбарс бўлиши мумкинПаразит тухумлари асосий хўжайининг балғами (ўпкада яшаганда), ахлати билан (ичак парагонимози) ташқарига чиқади. Тухумлар тараққиёти сувда ўтади. Ўпка сўрғичининг оралиқ хўжайини иккита: биринчиси Semusulcospira Melania авлодларига кирадиган молллюскалар, иккинчиси Potamon Etiocheir авлодларига кирадиган чучук сув краблари ва Cambaroides авлодига кирувчи қисқичбақалар Download 56.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling