Божхона қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиш деганда, пломбалар, муҳрлар, рақамли, ҳарфли ва бошқа маркировкалар, қиёслаш белгиларини қалбакилаштириш ва ҳоказолар тушунилади. - Божхона қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиш деганда, пломбалар, муҳрлар, рақамли, ҳарфли ва бошқа маркировкалар, қиёслаш белгиларини қалбакилаштириш ва ҳоказолар тушунилади.
-
- Контрабанда предметларини декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб ўтказиш деганда, контрабанда предметлари ҳақида белгиланган шаклдаги тўғри ахборотнинг берилмаслигини ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотнинг берилишини тушуниш зарур.
- Диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар деганда, шу хилдаги ахборот мавжуд бўлган китоблар, видеоёзувлар, варақалар, ташвиқот варақалари, плакатлар, шиорлар ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
- Контрабанда предметлари Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ҳақиқатда қонунга хилоф равишда ўтказилган пайтдан эътиборан контрабанда тугалланган жиноят, деб эътироф этилади.
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш. - Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш.
- (ЎзР ЖК 247-моддаси)
- Мазкур жиноятнинг объекти жамият хавфсизлигини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
- Объектив томондан ЖК 247-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмаларини ўғрилик ва фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллашдан иборатдир.
- Мазкур модданинг 2-қисмида:
- 1) такроран;
- 2) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
- 3) ўзлаштириш, растрата қилиш ёхуд мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан;
- 4) айтиб ўтилган ашёларнинг талончилик йўли билан;
- 5) айтиб ўтилган ашёларнинг товламачилик йўли билан қўлга киритилган ҳолатлари учун жавобгарлик назарда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |