Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Download 0.69 Mb.
bet11/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Машғулот тахлили.
Машғулот мазмуни мазкур ёш гурухси дастурига, йил фаслига, болаларнинг тасвирий имкониятларига мувофиқ келадими.
Янги нарсалар ва болаларга таниш нарсалар ўртасидаги мувофиқликнинг олдинги ўтган машғулотлар билан алоқаси. Эмоционал-ижодий ўқув юкламаси, машғулот мазмунининг тарбиявий ва билиш аҳамияти.
Машғулотнинг ташкил этилишини, материаллар ва кўргазмали қуролларнинг сифатини, болалар ҳамда тарбиячиларнинг тайёргарликлари (иш усулларини кўрсата билиш)ни бахолаш. Навбатчиларнинг машғулотга тайёрланишдаги роли, навбатчилар ишининг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш билан бириктирилиши.
Тарбиячи тушунтиришларининг тўғрилиги ва тушунарлилиги. Ўқитишнинг машғулот турларида фойдаланилган усулларининг мувофиқлиги (масалан, декоратив расм солишда, график тасвир кўринишидаги намунадан, предметлида-натурани таҳлили қилиш, уни тасвирий усулларини кўрсатиш ва бошқалардан фойдаланилади) дастур вазифаларининг ҳарактерига (янги ёки такрорланаётган мазмун), болаларнинг ёшига (масалан, кичик гуруҳ болаларини ўқитишда етакчи усул бу кўрсатиш, катта гуруҳларда эса ўқитишнинг кўргазмали усуллари билан бирга аниқ оғзаки инструкциялар, ишни қайси усулда ва қандай изчилликда бажариш лозимлигини мустақил аниқлаш топшириқлари катта аҳамият касб этади) боғлиқ.
Машғулотнинг босқичлар бўйича умумий давомийлиги, агар шундай бўлган бўлса, кечикишнинг сабаблари.
Болаларнинг машғулотда ўзини тутиши: уюшганлик, интизомийлик, қизиқиш, уларда вақт, иш темпи хиссиётининг мавжудлиги.
Болаларнинг ишларини кўриб чиқиш: олинган кўрсатмаларга мувофиқ ишлай билиш, техник ва тасвирий кўникма ҳамда малакалар, қўйилган вазифани хал этишга ижодий ёндошиш, ишнинг пухта ёки наридан бери бажарилганлиги.
Мудира тарбиячи билан бирга ҳар бир боланинг мазкур машғулотда бажарган ишини кўриб чиқади ва тахлил қилади. Айрим холларда (ишнинг сифати кўпчилик болаларникидан паст бўлса) боланинг олдинги машғулотларда бажарган ишлари кўриб чиқилади. Бу ўринда қуйидагилар қайд этилади:
1. Ишнинг таклиф этилган мавзу ва кўрсатмаларга мувофиқ келиш келмаслиги, бола ўз ишини тугатган–тугатмаганлиги;
2. Тасвирланган ва асл предмет (натура, намуна) ўртасида ўхшашликнинг бор йўқлиги;
3. Предметнинг қайси белгилари: ҳарактерли ё кам аҳамиятли ёки ҳар иккаласи ҳам тасвирланганлиги;
4. Предметнинг тузилиши (қисмларининг жойланиши) тўғри берилган берилмаганлиги;
5. Предмет қисмларининг лозим жойларидаги фарқлар берилган-берилмаганлиги. Бола предметнинг рангини хаққонийистик бера олган ёки бера олмаганлиги. Боланинг кузатувчанлиги, тасаввурининг маҳсули хақида нималар далолат бераётганлиги. Боланинг ўзи тасвирлаётган нарсага муносабати нималарда намоён бўлганлиги (расмга рангли қилиб бўёқ беришда, размердан фойдаланишда, образлар динамикасида);
6. Боланинг қоғоз сахифаларини қандай тўлдирганлиги, болада предметларнинг хаққоний ва маънавий алоқаларга мувофиқ келувчи фазовий жойлашув хақида тасаввурнинг бор-йўқлиги (ёнида, оралиқда, олдинда, орқасида, юқорида, пастда ва шу кабилар);
7. Бола тавсия этилган мавзунинг мазмунини мустақил бера олган-олмаганлиги (бу саволга жавоб бериш учун гуруҳдаги барча болаларнинг расмларини қиёслаш лозим бўлади).
8. Техник малака ва кўникмаларнинг сифати (предмет контур тўғри тасвирланганми, расм тартибли қилиб бўялганми, бола майда деталларни тасвирийда мўйқаламнинг ингичка учидан фойдалана оладими ёки йўқми, лой ва пластилиндан нарсалар ясашда предметнинг формасини тўғри белгиланганми, юза қисми текисланганми, қисмлар оралиғи мустахкам қилиб бириктирилганми, ғадир–будур элементлари йўқми, предметнинг контури тўғри қирқилганми, предметнинг қисмлари тўғри елимланганми).
9. Машғулотнинг умумий баҳоси, ижобий тамонлари ва нуқсонлари, мазкур машғулотнинг методикасига қандай ўзгаришлар киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling