Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Нарсалар ясаш учун лой қандай тайёрланади?


Download 0.69 Mb.
bet13/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Нарсалар ясаш учун лой қандай тайёрланади?
Турли жойлардан олинган лой ранги билан фарқланади; у сарғиш, жигар ранг, қизғиш, кул ранг, оқ, яшил-кўкиш, қўнғир ранг бўлиши мумкин. Лой, унинг таркибида қум кам бўлса, кучли бўлади, қум аралишмаси уни сочилувчан қилади. Лойни бевосита ернинг ўзидан танлаш мумкин.
Пластилин – лой, мум, ёғ, бўёқ ва бошқа қўшилмалардан тайёрланган сунъий пластик масса. У юмшоқ ва қайишқоқ, у узоқ қотмайди, аммо температура ошганда юмшайди.ва эрийди. Нарсалар ясашда пластилинни қўлда ўзоқ муддат эзиш тавсия қилинади. Пластилин билан ишлашдан олдин уни қутиси билан иссиқроқ жойга яқин қўйиб, бир оз иситилади. Катта гуруҳлар тарбияланувчиларида пластилиннинг индивидуал тайёр наборлари бўлиши керак. Улар пластилиннинг ҳолатини ўзлари назорат қилиб, қолган пластилинни рангига кўра жойлаб қўядилар.
Аппликация машғулотлари учун қоғоз, мўйқаламлар учун таглик; тўмтоқ учли қайчилар керак бўлади. Аппликация ишларида оқ ва рангли қоғозлардан фойдаланилади. Фон учун оқ қалин қоғоз: расм альбомларнинг варақлари ёки рангли қоғоз, юпқа картон ишлатилади. Мактабгача катта ёшдагилар ҳар хил ранг ва тусдаги жилосиз рангли қоғозлардан ҳам фойдаланадилар. Катта гуруҳларда ҳар бир бола учун турли ранг ва тусдаги қоғозлар йиғмасига эга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Тасвирий фаолиятга мўлжалланган барча материаллар турларга ажратилган ва маълум тартиб билан ҳар қайсиси жой-жойига қўйилган бўлиши керак. Қайчилар қутичада сақланади. Тартибли жойлаштирилган материал кам жойни эгаллайди, яхши сақланади, улардан фойдаланиш ҳам қулай бўлади.
3. МАШҒУЛОТДАН ТАШҚАРИ ВАҚТЛАРДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ
Болаларнинг бадиий жихатдан тарбия олиши фақатгина машғулот жараёнида эмас, балки кундалик хаётда юзага келади. Бу ўринда боланинг ўз фаоллиги жараёнида юзага келувчи мустақил тасвирий фаолият муҳим ролъ ўйнайди. У бу жараёнида машғулотларда олган бадиий тажрибасидан фойдаланади. Машғулотдан ташқари вақтларда болада ўзи севган мавзуларга тасвирий фаолиятнинг бирор бир турларига нисбатан лаёқат ёки ҳоҳиш сезилади. Бунга болаларнинг ўз ихтиёрлари, ҳоҳишлари бўйича ишлаган лой, аппликация, расм ва қуриш ясаш ишлари мисол бўлади. Шунингдек тасвирий саньат ва унинг турлари, мусиқа, адабиёт, болалар мустақил тасвирий фаолиятининг асосий сабабчиси хисобланиб, болаларнинг кечинмаларини бойитади. Театр, кино, цирк ёки телевизион эшиттиришларини кўриш болаларда образларни ифодали, мазмундор қилиниши янада оширилади. Болалар тасвирий фаолият билан ўзлари шуғулланишлари жараёнида уларда чизиш, ёпиштириш, лойдан ёки қурилиш материалларидан ўйинчоқлар ясашга нисбатан хохиш уйғонади. Улар ўз ўйинчоқларини ўртоқларига, тарбиячисига 8-мартга ўз бувилари, опалари учун совғалар тайерлаб, уларга совға қиладилар. Баъзида болалар зални, гурух хонасини безатиш учун ўйинчоқлар ясайдилар ёки машғулотлар учун кўргазма материаллари тайёрлайдилар. Масалан, санаш учун шаблонлар, солиб қўйиш учун қутилар ва хоказо. Болалар гурухда ёки ўртоқларида пайдо бўлган янги нарсалар билан қтизиқиб, уни чизишга ёки апликация қилишлари мумкин. Масалан, бирорта бола боғчага янги қўлқопда келади, болаларга у ёқиб қолди ва болалар уни тасвирлашга ўтишлари мумкин. Болалар албатта ўзларига яқин бўлган нарсаларни чизадилар. Масалан, шимолда яшовчи буғуни, ўрта осиёда эса тоғлар қумликлар ва туяларни тасвирлайди. Болалар айниқса кўпроқ декоратив ва эртак хикоя асосида расм чизадилар. Қизил гилам ва нақшларни чизадилар, қўғирчоқни безайдилар. Тайёрлов гуруҳида эса кўпроқ болаларнинг натурага қараб гуллар, вазалар чизишларини кўзатиш мумкин. Шунингдек гуруҳ ҳонасини зални безатиш учун декоратив безаклар чизадилар. Бу жараёнда болалар асосан акварелъ, гуашь, рангли меллар, кўмирли таёқчалардан фойдаланадилар. Болалар бўш вақтларида лойдан, пластилиндан нарсалар ясашни яхши кўрадилар. Улар одамлар, ҳайвонлар, эртак қахрамонларини лойдан ясайдилар. Айниқса, жамоа бўлиб нарсалар ясаш катта ўрин тутади. Болалар гурухларга бирлашиб мавзулар асосида ўйинчоқлар ясайдилар. Болалар геометрик шаклларни қирқиб ёпиштирадилар, қор парчалари, қоғоздан қирқилган қўғирчоқлар учун куйлаклар ва ҳоказо. Болалар жамоа бўлиб аппликация ишларини бажарадилар. М: қўғирчоқ учун гиламча, болалар ишларининг мазмуни, мактабгача таълим муассасаси ҳаётидан ёки яқин уларни ўраб турган ҳаётдан, атрофдан олиши мумкин. Қуриш ясашда эса болалар катта ва майда қурилиш деталларидан фойдаланадилар гараж, уйлар, параходлар қурадилар. Қоғоздан арча учун гурух хонаси учун ўйинчоқлар ясалади. Табиат материалларидан, гугурт чўпи, пластилин ёрдамида, қайиқчалар ясайдилар. Кўзда турли туман барглардан пирамида ёки шапкачалар ясайдилар. Машғулотдан ташқари болалар китоблардаги рангли расмларни расмли албомчаларни тамоша қиладилар. Бу эса болаларни бадий дидларини, идрок қилишларини ўстиради. Рангли шаклни сезишни ўстириш мақсадида дидақтик ўйинлар уюштирилади. Шунингдек болалар мустақил тасвирий фаолият билан бино ичида очиқ хавода ҳам шуғулланишлари мумкин. Бунинг учун болаларга, масалан асфалтда чизиш учун рангли бўрлар, лойдан ёки қумдан турли ҳил фигуралар ясаш, тошларни териб турли кўринишларни ҳосил қилиш, сомондан турли хил нарсалар ясашларини, қишда эса қордан турли нарсалар ясаб, уларни рангли музчалар билан безатишни таклиф этиш мумкин. Шунингдек болаларнинг мустақил тасвирий фаолиятлари ўзаро яъни расм, лой, аппликация, қуриш ясаш билан чамбарчас боғлиқдир.
Болаларнинг бу фаолиятлари уларни ташкил этишадиган ролли ўйинлар билан ҳам боғлиқдир. Йирик қурилиш деталларидан жамоа фермаси, кино, магазин қурадилар, бу ўйин учун лойдан сабзавот ва мевалар ясайдилар. Ҳар бир бола мустақил тасвирий фаолият жараёнида тарбиячи олдига келиб, ўзига керакли зарур нарсани сўраб олиши, тушинтириб бериши ва у билан нима иш қилмоқчи эканлиги хақида сўзлаб бериши мумкин. Бу жараёнда болалар ўз олдига аниқ мақсад қўйиб уни бажариш усулларини, йўлларини ўзлари мустақил ахтариб топишга ҳаракат қиладилар.
Болаларнинг фаоллиги жараёнида вужудга келувчи мустақил тасвирий фаолияти тарбиячининг шу ишга рахбарлик қилишида бир оз қийинчилик туғдиради. Чунки тарбиячи тўғридан тўғри рахбарлик қилмай, балки иккинчи даражали холатни эгаллайди. Бола теварак атроф ҳақидаги таасуротларини мустақил равишда тасвирийлари учун улар тасвирийнинг воситаларидан кенг ва эркин фойдаланишни билишлари лозим. Бу эса машғулотлар жараёнида тарбиячи томондан берилиб, болалар томондан эгалланган билим ва малакалар ҳамда таассуротларнинг кўпайиб, бойиб бориши билан белгиланади. Масалан; натурага қараб гул расмини чигич, болалар билан гулзордаги гулларни ёки майдончасидаги гулларни, расмлардаги турли гулларни кўриб чиқиш лозим. Шундагина болалар ўз мустақил фаолиятларини гуллардан чиройли гулдасталар ва декоратив компазициялар туза оладилар.
Тарбиячи болаларга улар нималарни тасвирлашни хохлашса ўша предметларни кўриб кузатиб чиқишни таклиф этади. Агарда бола самолёт, машина чизмоқчи бўлса, тарбиячи ундан чизишни биласанми деб сўраши ва ёрдам сифатида болаларга транспорт турларини рангли расмини кўриб чиқишини ва бунда уларнинг ҳар бир ўзига ҳос хусусиятларига бола диққатини тортиши лозим. Болалар диққатини кўпроқ унча мураккаб бўлмаган декоратив композициялар тортади. Масалан; гиламча, салфетка, ва ҳоказо... Шунинг учун тарбиячи болалар ишини бойитиш мақсадида, машғулотлардан ташқари тасвирий фаолият жараёнида болаларга декоратив нақшларни кўриб чиқиш учун тавсия этиши мумкин. Агарда болалар машғулотдан ташқари мазмунли композиция тасвирламоқчи бўлсалар тарбиячи қоғоз варағидан предметлар қандай ясалиши, иш тартибини эслатиб ўтиши зарур. Болалар бўш вақтларида ўзлари севган ранглар билан бўёқдан, қаламдан, шуғулланишни севадилар, тарбиячи материалнинг хилларини ранго-ранг қилиб, болаларнинг бу қизиқишларини хохишларини ўстириши лозим. Болаларга чизаётган ишларни тоза, чиройли қилиб бажаришларини эслатиб бориши лозим. Тарбиячи болаларнинг бу ишларда уларга маслахатгўй бўлиши керак. У бола қандай қилиш лозимлигини айтмайди, балки бола билан ишнинг боришини таҳлил қилиб, болага ишнинг сифатли бўлиши учун ёрдам беради.
Мустақил тасвирий фаолият жараёнида фаоллик ёки хохиш, болалар томондан келиб чиқиши керак. Агарда тарбиячи бу жараён давомида кичик ва ўрта гурух болаларига кўпроқ маслахат бериб, фаоллигини оширса, катта тайёрлов гуруҳларида болаларга кўпроқ мустақиллик беришлари лозим. Тасвирий фаолиятида болалар фаоллиги асосида дўстона муносабатлар таркиб топади, болалар бир-бирларига маслахатлар беради, ёрдам беради яъни жамоа бўлиб ижод қилиш ўсади. Болаларнинг мустақил тасвирий фаолияти билан шуғилланиши учун материаллар етарли даражада бўлиши, лой етарли ва қулай бўлиши, материалларни сақлаш учун жойлашган шкафлар, болалар олиши учун қулай бўлиши, тасвирий санъат асарлари, шунингдек декоратив санъат намуналари, нақшлар, «Хамро буви» ўйинчоқлари бўлиши зарур. Булар тасвирий фаолият бурчагини безаши мумкин. Шунингдек тасвирий фаолиятга ажратилган жойда доска бўлиши лозим, чунки болалар унга рангли меллар билан расмлар чизадилар. Турли туман материалларнинг бўлиши, болалар мустақил тасвирий фаолиятларини яна ҳам бойитади. Тасвирий фаолият бурчагидаги материалларни тарбиячи вақти-вақти билан алмаштириб, тўлдириб боради. Иллюстратив расмлар тўплами бўйича «Хамро буви» ўйинчоқларини стол устига териб жойлаштирилади. Болалар уларни кўриб чиқадилар. Болалар ўйин жараёнида расм чизишдан ташқари лойдан ўйинчоқлар ясашни яхши кўрадилар. Қурилиш материалардан болалар кенг фойдаланиб ўйинлар ташкил қиладилар. Аммо тарбиячи олдиндан қурилиш бурчагини ташкил этиш тўғрисида ўйлаб кўриши керак. Бу бурчакда тарбиячи йирик ва майда қурилиш деталларини пластмасса, резинадан қилинган ўйинчоқларни, одам ва хайвон образини, транспорт, ўсимликларни тасвирловчи майда ўйинчоқларни ҳам жойлаштиради. Катта ва тайёрлов гуруҳ қурилиш бурчагига қурилмалар тасвири акс эттирилган албомлар фотосуратларни ҳам жойлаштириш лозим. Албомда йиғилган фотосуратлар турли туман биноларнинг кўринишини тасвирлаш мумкин. Масалан; кўприк, транспорт, бинолар.
Болалар қурилмалар қуриш жараёнида ўз қурилмаларини бошқатдан кўриб, ўзгартириб турли хил деталлар билан борадилар, шунинг учун болаларнинг жуда қизиқиб қураётган ишлари бир неча кун мобайнида сақланиши зарур. Кичик гурухларда эса тарбиячи болаларга нималар қуришга ўрганганлиги ўзи эслатади, ўзи болалар ўрнида иштирок этади ва қурилмаларни қуриш жараёнида биргаликда ёрдамлашади ва ўз вақтида майдончага қурилиш материалларининг тўпламини олиб чиқади, болалар стол устида турли хил қурилмалар қурадилар, улар билан ўйин ўйнайдилар. Қўл мехнати бурчагида хилма хил материаллардан картон, елим, қоғоз, қутичалар ва табиат материалларидан сақланади. Катта ёшдаги болалар тарбиячининг рахбарлиги остида машғулотда олган билим ва малакалари остида, ўйин учун керакли ўйинчоқлар ясайдилар. Тарбиячи болаларга маслахатлар беради, қийналишса кўрсатиб беради. Баъзида тарбиячининг ўзи ўйинчоқ ясайди, аммо албатта буларни бу ишга жалб этади. Масалан: қайсидир қисмини ёпиштиришни ёки керакли қисмларни танлаб олишни таклиф этиши мумкин. Баъзида тарбиячи машғулотдан икки уч кун олдин, болалар ясаши лозим бўлган болалар иштирокида ясаб, икки уч кун бурчакда сақлаши мумкин. Табиат материаллари билан ҳам барглар, шохлар, ўсимлик уруғлари билан ишлашади. Сўнг уларни сайр ёки экскурсияда кузатади, болалар уларни йиғадилар ва тарбиячи улардан қандай қилиб ўйинчоқ ясаш кераклигини кўрсатиб беради. Мисол: шишкалардан типратикан, балиқ ва бошқалар ясайдилар. Тарбиячи болалардан бу материаллардан нималар қилиш мумкинлигини сўраб, улардан фантазияни фаоллигини ўстириб боради.
Кичик ва ўрта гуруҳ болалари ҳам машғулотлардан ташқари вақтларда расм чизиш, лойдан буюмлар ясашга қизиқиши уйғониб боради. Улар турли хил содда кўринишдаги расмлар чизишга ва ўрта гуруҳ турли хил фигураларни рангли коғоздан қирқадилар. Тарбиячи уларни қизиқишларини ўстириб, рангли қоғоздан чипталар, чеклар қирқишни тавсия этиш мумкин. Тасвирий фаолиятга педагогик раҳбарлик қилиш машғулотдан ташқари вақтда аста-секин ўзгариб боради. Яъни, ҳаракатларни кўрсатиб беришдан мустақилликга ўтиш, материал танлашда ёки ўз режасини ўйлаган мақсадини тасвирлашда ҳам. Машғулотдан ташқари вақтда тасвирий фаолиятни ишнинг ёрдамчи шаклга айлантириб юбориш керак эмас. Шунингдек, тарбиячи шуни эсда тутмоғи лозимки, машғулотдан ташқари тасвирий фаолият билан шуғулланиш ҳамма учун мажбурий эмас, у билан ким чизишини, лойдан нарса ясашни, қирқишни яхши кўрган болалар шуғулланиши мумкин. Болалар тасвирий фаолият билан машғулотдан ташқари вақтда 10-15 минут давомида шуғулланиб, ўз расмларини, лой ва аппликацияни тугатишларини ёки уни кейинги кунда ҳам давом эттириб, тугатишлари мумкин. Бу фаолиятга раҳбарлик қилиш тарбиячидан жуда катта сезгирликни, диққатни ва болаларнинг ижодий қобилиятларини ўсиши учун шароит яратиб беришни талаб этади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling