Мавзу: болалар боғчасида тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этиш ва уюштириш


Қуриш-ясаш ва унинг болалар тарбиясида тутган ўрни


Download 0.69 Mb.
bet49/69
Sana23.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1289719
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТГА ЎРГАТИШ НАЗАРИЯСИ ВА МЕТОДИКАСИ 1

Қуриш-ясаш ва унинг болалар тарбиясида тутган ўрни
Қуриш-ясаш лотин тилидан олинган бўлиб, турли предметларни, қисм ва элементларни маълум бир ҳолатга келтириш, деган маънони билдиради. Болаларни қуриш-ясашида қурилиш материалларидан, қоғоздан, картон, дарахт ва бошқа материаллардан турли хил ўйинчоқлар ясаш ўргатилади. Ўз ҳарактерига кўра болалар қуриш-ясаши кўпинча тасвирий ва ўйин фаолияти билан ўхшашдир-бу теварак атрофда акс этади. Болаларнинг ясаган нарсалари асосан амалиётда ишлатилади. Масалан: ўйинлар, арчани ясатиш учун, оналарга совға учун.
Қуриш-ясаш фаолияти–амалий фаолият бўлиб, олдиндан белгиланган, бирор мақсадга қаратилган хаққоний воқеликдир. Қуриш-ясаш фаолиятига ўргатиш процессида болаларда ақлий, ахлоқий, эстетик ва мехнат тарбияси янада шаклланиб боради, ҳамда уларда теварак-атрофдаги предметларни тахлил қилиш кўникмаси, мустақил фикрлаш, бадиий дид, шахснинг иродавий сифатларидан (мақсадга интилиш, қатъийлик ва хакозо…) таркиб топа бошлайди, буларни барчаси болаларни мактабда ўқишга тайёрлайди.
Қуриш-ясаш материалларининг турлари. Мактабгача тарбия муассасаларида болаларга қуриш-ясаш фаолиятини ўргатишда қурилиш материали, конструктор, қоғоздан, табиат, ташландик материалларидан ва бошқалардан фойдаланилади. Материални тури қуриш ясаш турини аниқлаб беради.
Қурилиш материали–майда ва йирик-геометрик фигуралардан (куб, цилиндр, призма ва хоказо…) иборат. Машғулотларда қурилиш материалларидан турли хил майда наборлардан фойдаланилади: М.П.Агаповнинг № 2, 3, 4, 5, 6, 7. Мазмунли тупламлар: «Космодром», «Темир йўл вокзали» ва бошқа лар. Машғулот пайтида материаллар кўп бўлиши керак. Тарбиячи қурилиш материалларидан қуриш-ясаш фаолиятини ташкил этаётган одам, хайвон, ўсимлик ва транспортни ифодаловчи майда ўйинчоқларни танлаши мақсадга мувофиқдир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар теварак атрофдаги конкрет нарсаларни, яъни қуён учун уй, машиналар ва йуловчилар учун кўприк ясайдилар. Ўйинчоқларни қуриш-ясашда ишлатиш катта аҳамиятга эга, ўйин фаолиятини ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Қурилиш материалларни маълум бир шкафларда, тартиб билан сақланади.
Конструкторлар. Катта мактабгача ёшдаги болалар машғулотдан ташқари конструкторлардан (тахтали, пластмасса, металл ва керамика) фойдаланадилар. Бу наборлар орқали турли конструкциялар ясаш мумкин. Тарбиячи рахбарлигида болалар оддий бирлаштириш усулидан суратлар бўйича турли хил ҳаракатли конструкциялар ясайдилар. Асосий диққат болаларни маълум қисмларини бирлаштириш малакаларини шакллантиришга қаратилади. Бунда болаларни қўлларини мускуллари иштирок этади, бу ёшда қўл мускуллари хали яхши ривожланмаган бўлади. Тарбиячи аввал конструктор йиғишни методик кўрсатмаларини ўрганади. Тарбиячи рахбарлигида қурилиш материали ва конструкторлар болаларга кетма-кет берилади.
Катта мактабгача ёшдаги болалар машғулотдан ташқари вақтда турли хил конструкторлардан: ёғочли, платмассали ва металдан тайёрланган конструкторлардан фойдаланадилар. Бу наборлар ёрдамида деталларнинг жойлаштирилиши анча мураккаб бўлган қурилмалар ясайдилар. Тарбиячи рахбарлиги остида болалар янги бирлаштириш йўлларини ва турли хил ҳарактердаги конструкцияларни расмга, чизмага қараб яратишга ўрганадилар. Бу ишларни болаларга таклиф этишдан олдин, тарбиячининг ўзи бу конструкторлар, уларга берилган методик кўрсатмалар билан яхшилаб танишиб, ўрганиб чиқиши зарур. Болаларга қурилиш материаллари ва конструкторлар тўплами ҳаммаси бирданига берилмайди, балки аста-секин, кетма-кет болаларнинг ўзлаштиришларига қараб берилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling