Мавзу. Бошқарув қарорлари қабул қилишга доир қарашлар ва уларнинг талқини


Download 42.27 Kb.
bet5/6
Sana14.12.2022
Hajmi42.27 Kb.
#1005713
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

расмий ва норасмий агентлари ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганишга алоҳида эътибор қаратди. Бошқа олимлар эса (И.Гордон, Ж.Льюис и К.Янг14) қарорлар қабул қилиш жараёнини тадқиқ этишнинг тизимий-тузилмавий йўналишини бирмунча истиқболли, деб ҳисоблашган. Мазкур иккинчи йўналиш бошқарув қарорлари қабул қилиш мехлнизмининг тузилишини тадқиқ этишни назарда тутади. Ушбу йўналиш тадқиқотларнинг кенг соҳаси бўлиб:

  • бошқарув тармоқларини ўрганиш;

  • бошқарув қарорлари қабул қилишда вужудга ке.падиган барча муаммоларни тадқиқ этиш;

  • мазкур жараённинг институқионал-инструментал лсиҳатларини таҳлил қилиш;

  • қарорлар қабул қилишга муҳитнинг таъсирини ўрганиш;

  • бошқарув қарорлари қабул қилишда қадриятлар иа билимлар, меъёрлар ва туйғуларнинг ўрнини таҳ.11 ил қилишни ўз ичига олади.

Давлат сиёсатининг ҳам назарий, ҳам амалий жихдтдан ўрганилиши туфайли замонавий тадқиқотчилар ()охнқарув қарорлари қабул қилиш ҳодисасини уч томонлама санъат сифатида, фан сифатида ва касб сифатида талқин қиладилар. Ҳақиқатан ҳам, сиёсатшуқослар қарор қабул қилиш жараёни ва механизмларипи тадқиқ этадилар. Раҳбарлар ўз фаолияти давомида шундай амалий тажриба ва бошқарув малакасига эга бўладиларки, улар сиёсий санъат даражасига кўтарилади. Бундан ташқари, қарор қабул қилувчи шахсларнинг ихтисослашуви ҳам юз беради, яъни ҳозир сайланувчи депутатлар ва мансабдор шахслар, шунингдек, тайинланувчи олий маъмурлар ва раҳбар амалдорлар мавжуд. М.Вебер «Сиёсат лаёқат ва касб сифатгида» деб номланган маърузасида уч сиёсий қатламни ажратиб кўрсатади: 1) профессионал сиёсатчилар, улар учун сиёсат ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан асосий машғулот ҳисобланади; 2)«тасодифий сиёсатчилар» (оддий сайловчилар); 3) “ўриндош сиёсатчилар” (сайлов давридаги партия фаоллари).
Раҳбар кадрлар фаолияти давлат қарорлари тайёрлаш, уни қабул қилиш ва амалга оширишни таъминлашдан иборат. Бошқарув қарорлари қабул қилишни касб-ҳунар сифатида кўриб чиқамиз. М.Вебер «С-иёсат лаёқат ва касб сифатида» маърузасини ўқиган вақтдан бери ўн йил ўтиши билан инсон фаолиятининг бу соҳаси жиддий ўзгаришлар с ва ихтисослашувга дуч келди. Утган асрда раҳбарл-йк (ҲўКмдор), маслаҳатчи ва амалдор каби анъанавий касблар билан бир қаторда парламент депутати, сиёсий публиқист ва партия фаоли каби касблар, лоббичи ва таҳлилчи-эксперт, маслаҳатчи-технолог ҳамда электрон оммавий ахборот воситаларининг сиёсий шарҳловчиси каби янги касблар ҳам вужудга келди. Бу касб эгаларини бирлаштирадиган нарса шуки, уларнинг барчаси қарорлар тайёрлашда, қабул қилишда ёки уларни ҳаётга татбиқ этишда муайян даражада иштирок этадилар. Мазкур касб эгаларйнинГ депутатлик мандати ёки амалдор лавозимига эга бўлиши шарт бўлмасада, улар муайян сифатларни ўзида мужассамлаштириши ва юқори даражадаги касбий маҳоратга эга бўлиши (профессионализм) талаб этилади. Хўш, сиёсий қатлам элитасига қандай профессионал сифатлар хос бўлиши керак?
Биринчидан, улар турли тоифадаги кишилар ва ташкилотлар билан мулоқот қилиш учун зарур уқув ва кўникмага эга бўлиши лозим. Хусусан, хизмат юзасидан мулоқот ва жамоатчилик билан мулоқотда, ижобий имидж яратиш ва профессионал нуфузни сақлаб қолиш билан боғлиқ ҳаракатларда улардан уддабуронлик ва маҳорат талаб этилади. Иккинчидан, улар давлат ҳужжатлари, қонун лойиҳалари ва қонуности ҳужжатлари билан таҳлилий иш олиб бориш кўникмасига эга бўлишлари керак. Бундай фаолият расмий регламент ва норасмий тартибга мос равишда олиб борилиши лозим. Учинчидан, улардан кишиларни бошқара билиш, ташкилотчилик маҳорати талаб этилади. Бунда жамоада ишлай олиш қобилияти, умумий иродани ҳимоя қилиш ва ўз иродасини ўтказа олиш қобйлйяти қадрланади. Ва ниҳоят, тўртинчидан, улардан муайян сиёсий ва ахлоқий тамойилларга амал қилиш талаб этилади. Бунда мақсадга мувофиқлик, самарадорлик, ишончлилик ва жамият олдида жавобгарлик каби омиллардан келиб чиққан ҳолда иш тутиш назарда тутилади. Ч.Линдбломнинг фикрига кўра, қарорлар қабул кдлувчи шахснинг касб маҳорати қуйидагилардан таркиб топади: а) амалий технологиялар (уларни сиртдан ўрганиш мумкин); б) касбга оид кўникма, малака; в) амалиёт (шахсий тажриба). Муҳим қарорлар қабул қилувчи шахсларнинг касбий маҳорати, корпоратив бил-им ва ижодий қобилиятни ҳам ўз ичига олади.
Таъкидлаш жоизки, бошқарув қарорлари қабул қилиш инсондан нафақат амалий маҳорат 15ва илмий билимларни талаб этади, балки инсоний фаолиятни ўзига хос санъат даражасига кўтаради. Тўғри қарорлар қабул қилиш санъати раҳбарлик фаолиятининг асосий қиррасини ташкил этади. Бу санъат ижодкорлик ва фараз к,илиш, ирода ва эпчиллик, истеъдод ва фаҳм-фаросат, эҳтиёткорлик ва матонат, сабр-бардош ва қатъилилик, дадиллик ва узоқни кўра билиш каби сифатларни шартлаб қўяди. Қарорлар қабул қилувчи шахс доймо ноанъанавий сиёсий вазиятлар билан тўқнашади. Бундай вазиятларда қарорларнинг тайёр андозалари ёки моделларини ишлатиш ниҳоятда мураккаб ёки умуман мумкин эмас. Бундан ташқари, қарорлар, одатда, вақт танқислиги, ахборот тақчиллиги ҳамда ресурслар чекланган шароиТда қабул қилинади. Бундай шароитда билим ва кўникма доимо асқотавермайди, шунинг учун кишидан воқеалар ривожини олдиндан кўра билиш талаб этилади. Шунинг учун ҳам қарорлар қабул қилувчи кишидан яна зеҳн, сезгирлик каби сифатларни ривожлантириш тақозо этилади.
Ноанъанавий вазиятларда қарор қабул қилиш учун раҳбар ўзидаги фараз қилиш ва олдиндан кўра билиш қобилиятини оқилона таҳлил қилиш ва амалий тажриба билан уйғунлаштириши лозим. Қарорларни лойиҳалаштириш ва уларнинг натижасини кўра билиш учун сиёсатчи ўзига хос х,аётий тажрибага бўлиши лозим. Бошқача айтганда, бошқарув қарорларини қабул қилишда билимлар (фан), кўникмалар (касбий маҳорат) ва ижод (санъат)нинг уйғунлашуви содир бўлади. Демак, сиёсий қарор қабул қилиш жараёни назарий билимларни ижодий тасаввур ва олдиндан кўра билиш қобилияти билан уйғунлаштириш, шунингдек, татбиқий технологияларни амалий кўникма ва малака билан бирлаштиришни тақозо этади.



11Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва мшлаш - давр талаби. 5-жилд. -Т.:
Ўзбекистон, 1997. 129-бет.

2 4Темур тузужлари.// Форсчадан А.Соғуиий ва Ҳ.Кароматов таржимаси. Т.: Ғ.Ғулом номидаги нашриётматбаа бирлашмаси. 1991. 68бет.
5http://fikr.uz/роsts/Аmir_Тemurг/5976.htm1// 2012 йил, 5 апрель
6 Каримов И.А. Адолатли жамият еари. —Т.: Ўзбекистон, 1998. 35-бет.

3.

47Арисготель. 4 жилдлик танланган асарлар, 4-жилд. - М.: 1984, 180- 181-бетлар
8Lasswell H. Power and Personaliti. N. У., 2008., 120-бет.




59Адекват - (лот. аdecvat—айнан акс эттириш, тенглаштирилган) —1 мувофиқ, тенг, зквивалент. Билиш назариясида адекват ўзининг 1 асл нусхасига объектга мувофиқ келадиган образ, билим дебI ҳисобланади, шунга кўра, ишончли бўлиб, объектив ҳақиқат таби- I атига эга.
10Бошқарув ~ 1) бевосита ёки иерархик ташкил этилган бошқарув | идоралари, бошқарув аппарати орқали кундалик сиёсий фаолият I стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш, йўналтириш хдмда тегишли ўзгартиришлар киритиш ваколатига эга бўлган идора ёхуд 1 шахс; 2) муайян марказдан сиёсий жараёнларни бошқариш страте- 1 гик ва тактик режаларни амалга ошириш борасидаги фаолият.



611Прагматизм (юнонча «прагма» — иш, ҳаракат) — Х1Х-ХХ асрда кенг тарқалган фалсафий таълимотлардан бири. У XIX асрнинг 70йилларида АҚШда шаклланиб, кенг ривожланди, мамлакат маънавий ҳаётига катта таъсир қилди. Прагматизм, амалиётда инсонга нима кўпроқ фойда берса, ўшанга кўяроқ аҳамият бериш зарур, деган ғояни илгари суради.
12 Когнитив (лотинча) — билиш.



7 13Саймон Г. Новая наука управленческих решений, (1960).
14Давлат бошқаруви —- давлат органларининг ижроия фаолияти, қонунларнинг амалиётга жорий этилиши, давлат манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий муносабатларни ташкил этишга йўнал- тирилган давлат фаолияти турлари.

8


9


1015 Рационализм — ақлни билига ва одамлар хулқ-атворининг негизи деб эътироф этадиган фалсафий йўналиш.
16 increment (ингл.) кўпайиш, ўсиш, униш, ортиш

1117Ожегов С. И, Шведова Н. Ю. Толковьхй словарь русского язьгка: 80 000 слов и фразеологических вьгражений / Российская академия назтк. Институт русского язнка им. В. В. Виноградова. — 4е изд., дополненное. — М.: Азбуковник, 1999.
18Психология. Словарь / Под. обгц. ред. А.В.Петровского, М.Г.Ярошев- ского,-2-е изд., испр. и доп. -М.: Политиздат, 1990.-С.62-63.
19Кенгроқ таърифи: қаранг: Психология. Словарь / Под. обш. Ред А.В.Петровского, М.Г.Ярошевского.-2-е изд., испр. и доп. -М.: Поли- тиздат, 1990.-С.97-98.

12


13


1420Маънавият: аеосий тушунчалар изоҳли луғати. - Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт — матбаа ижодий уйи. 2009. 110-бет.;
21Уша манба 581-бет
22Фалсафа: қомусий луғат (Тузувчи ва масъул муҳарир ҚНазаров) Т.: "Шарқ: нашриёт-матба акциядорлик компанияси Бош таҳри

Download 42.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling