Мавзу. Бошқарув қарорлари қабул қилишга доир қарашлар ва уларнинг талқини
Қарор қабул қилиш жараёни табиати
Download 42,27 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарор қабул қилиш иродавий ҳодиса эканлиги.
- Фалсафа: қомусий луғати”да 2г “Ирода эркинлиги
Қарор қабул қилиш жараёни табиати. Қарор қабул қилиш инсон фаолиятининг барча турлари учун хос бўлган ҳодисадир. Масалан, қарор натижа, нимадандир хулоса чиқармоқ, қарор қилмоқ, ҳукм; қарор қилмоқ — фикрлаб, бирон-бир хулосага келмоқ, муайян хатти-ҳаракат қилиш зарурияти; нимадир ҳақида ҳукм чиқармоқ; ҳисоб-китоб қилиш натижасида изланган нарсани аниқлаш; қарорга эришмоқ фикрлаш, шубҳаланиш, иккиланишлардан кейин хатти-ҳаракат11 инг қандайдир услубини танлаш; нимадир қилишга журъат этишг/.
Қарор мақсадга эришиш учун биргаликда фаолият юритиш, мувофиқлаштириш ва рағбатлантиришни амалга ошириш йўли акс этган директив ҳужжат, Қарор 1»ошқарув органи ёки раҳбарнинг шундай ҳужжатидирIш, унда нафақат мақсад белгиланади, балки қатор васқфалар шакллантирилган, бажарилиш муддати кўрсатилган, ижрочилар кўзда тутилиб, ресурслар (меҳнат, моддий, молиявий) ажратилган, жавобгарлик белгиланган бўлади. Психология фанида қарор қабул қилиш “ноаниқ вашятларда дастлабки ахборотларни ўзгартириш асосида мақсад сари олиб борувчи хатти-ҳаракатлар изчил./шгини шакллантиришнинг иродавий ҳодиса”дир7. Бу гушунчани тасаввур этиш учун асосий тушунчаларни .пшқлаб олишга зарурият туғилади. Қарор қабул қилиш иродавий ҳодиса эканлиги. Инсон хулқ-атворида ирода эркинлиги муаммоси энг асосий, ҳаётий фалсафий-этикавий муаммолардан бири. Бу муаммони ўрганишда иккита фалсафий ёндашув ктаклланган: детерминизм (лот. с1е{;еггшпаге аниқламоқ) иродани сабабли боғлиқлик асосида таҳлил этиш, индетерминизмдунёдаги буюмларнинг табиий ҳарак.ати қонуниятлар ва сабабиятларга бўйсунмайди, инсон хатти-ҳаракати фақат унинг иродасига боғлиқ, деган қарашларга асосланади. Умуман, детерминизм8 ва индетерминизм фалса- фадаги ўз ифодасини волюнтаризм ва фатализмда топди. Волюнтаризм (лот. уо1ипЬав — ирода) — фалсафа ва психологиядаги ироданинг устуворлиги ғоясига таянадиган таълимот. “Волюнтаризм” атамаси 1883 йилда немис файласуфи Ф.Теннис томонидан илмий муомалага киритилган. Волюнтаризмнинг етук вакили А.Шопенгауэр воқеа-ҳодисалар (тасаввурлар) асосида ётган “нарса ўзида”ни бирламчи, ҳеч нимага боғлиқ бўлмаган “оламий ирода”дир, деб даъво қилади. Унинг фикрича, барча тирик мавжудотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи — стихияли инстинктив характерга эга бўлган “яшашга интилиш иродаси” билан белгиланади9. Фатализм (лот. fatalis — тақдирига оид, муқаррар) ҳар бир ҳодиса ҳамда инсоннинг барча хатти-ҳаракатларини тақдирга боғлиқ, деб қаровчи дунёқараш. Фалсафа тарихида фатализмни ирода зркинлиги қандай ҳал қилинганига қараб икки асосий турга ажратиш мумкин: мифологик фатализм — иродани ақлдан ташқарида, “қоронғи тақдир” деб қарайди; теологик фатализм — таққир Худо қудратига боғлиқ, инсон туғилишидан олдин унинг ким бўлиши, унинг ҳаётида нималар бўлиши пешонасига ёзиб қўйилган, деб ҳисоблайди. Бу назария калом фалсафасининг энг муҳим ақидаларидан ҳисобланади. Рационалистикфатализм (механистик детерминизм билан қўшилувчи) тасодифни ва инсон иродасини азалий таққирнинг зарур шарти, деб талқин этади. Унинг намояндалари (пифагорчилар, Демокрит, Ниқше ва б.) доиравий айланишнинг муайян босқичида воқеа-ҳодисаларнинг муқаррар равишда такрорланишини таъкидлайди10. “Фалсафа: қомусий луғати”да2г “Ирода эркинлиги и 11СОННИНГ бирон ишни бажаришга қаратилган онгли ингилиши. Унинг маълум мақсадга қаратилган иродавий (сэаолиятининг манбаи объектив оламдан ҳамда дунёии ўзгартиришга қаратилган ва табиатнинг объектив к,(1нунларига таянадиган предмет-амалий фаолиятдан иборат”, деб таъриф берилган. Иродавий ҳодисадаги мсосий ҳолат — хатти-ҳаракат мақсадларининг қадринтли таснифларини англашдир. Ирода субъекти учун 'мен хоҳлайман” кечинмаси эмас, балки “керак”, “мен қилишим керак” каби далиллар хос. Инсон иродавий хулқ-атвори тизилмаси қарорлар қабул қилиш ва уни ■чмалга ошириш ҳодисасини ҳам ўз ичига олади. Психология фанида “ирода бу инсонинг қўйилган мақсадларига эришишга йўналтирилган онгли фаоллис'идир. “Ирода” тушунчаси моҳиятига инсон томонидан мақсад қўя олиш қобилияти, ўз эмоқиясини боШқариш, шахсий гавдасини ва хулқини идора қилиш киритилади”33. Инсон иродавий хатти-ҳаракатни амалга ошира Пориб, ғайриихтиёрий (импульсив) хатти-ҳаракат рлишни талаб этадиган долзарб (кундалик ва вақтинчалик) эҳтиёжлари ҳокимиятига (мажбурлашига) қарши туради. Агар иродавий хатти-ҳаракатнинг мақсади ва долзарб эҳтиёжи ўзаро мувофиқ келмаса, у ҳолда қарор қабул қилиш жараёни мотивларнинг кураши билан бирга кечади, Ўз аҳамиятига биноан тенг бўлган мотивлар ва мақсадлар рақобатида ироданинг функқияси тенг буйсунган мотивларнинг ягона тизимини таш1сил этишдан иборат. Download 42,27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling