Мавзу. Бошқарув қарорлари қабул қилишга доир қарашлар ва уларнинг талқини
Download 42,27 Kb.
|
1-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хатти-ҳаракат.
- Вазият.
Мақсад. Мақсаднинг мавжудлиги оқилона қарорлар қабул қилиш вазифасини қўйиш ва уни ҳал этишнинг асосий ҳамда зарурий шарти. С.ИОжегов луғатида мақсад “интилинаётган ва амалга ошириш лозим бўлган парса”24 дир.
“Мақсад фалсафий категория сифатида ҳуқуқ мазмунини тушуниш, уни яратиш ва амалга ошириш асосида ётади”. Фалсафада мақсад деганда, инсон онги фаолияти ва хулқи элементларидан бири тушунилади ҳамда у маьлум воситалар ёрдамида амалга оширилади25. Мақсаднинг реал ва нореал, қисқа муддатли ва узоқ муддатга мўлжалланган, асосий ва иккинчи даражали турлари мавуд. Реал мақсадлар субъектнинг имкониятлари, атроф муҳитнинг ҳолати ва объектив қонуниятларни ҳисобга олса нореал мақсадлар фақатгина субъектнинг орзу-истакларини ифодалайди, атрофдаги вазиятни ҳисобга олмайди.2® Хатти-ҳаракат. Мақсадга эришиш маълум хаттиҳаракатларни амалга ошириш воситасида таъминланади. Руҳшуносликда хатти-ҳаракат (акқия) деганда, англанган мақсадга эришишга қаратилган фаолият бирлиги тушунилади. Мақсадга эришишга олиб борадиган муайян хатти-ҳаракатни танлаш мазкур хатти-ҳаракат амалга ошириладиган вазиятга ҳам боғлиқ Вазият. Вазият (ситуақия франқ. ҳолат, шароит, вазият) деганда, субъектга нисбатан ташқи шартшароит, ҳолат, вазиятлар жами тушунилади. Вазият субъект хатти-ҳаракати натижасига таъсир этади, шунингдек, у субъектдан мустақил, субъект хаттиҳаракатидан олдинда мавжуд бўлади, субъектдан ташқари мавжуд27. Юқоридаги тушунчаларни таҳлил этиб, қуйидаги тавсифни таклиф қиламиз: қарор қабул қилиш вазифаси — танлаш қоидалари ва баҳолари мезонларига мувофиқ ҳолда аниқланадиган, мавжуд вазият шартша роитларини қайта ўзгартириш натижасида эришиш лозим бўлган фаолият мақсадининг маълум вазиктда намоён бўлиши. Шу тариқа, қарор қабул қилишнинг расмий тавсифи ўз ичига учта элементни олади: талаб — мақсад; шарт-шароит (маълум) вазият; изланган мақсад (аниқланиши лозим бўлган, лекин ноаниқ) хаттихаракат, мақсадга эришиш йўли. Мақсадни шакллантириш асосида маълум мотив (лот. харакатга келтириш, туртиш, итариш) ётади — эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ, танлаш асосида шахс11 инг хатти-ҳаракати ва интилиши ётган, англанган сабаб, фаолиятга майл уйғотиш. Инсон ўз фаолияти жараёнида руҳшуносликда фаолиятнинг янги мақсадларини яратиш ва мотивларни мақсад-мотивларга айлангириш, деб талқин этиладиган мақсад қўйит функқиясини амалга ошириб боради. Мақсад қўйиш натижаси — инсон хулқ-атвори сқенар ийсини ҳосил қиладиган иерархик ва вақтинчалик. мақсадлар изчиллиги. Қарор қабул қилишнинг уюшган иераршк изчиллигининг тегишли сценарийси фаолият дастурини яратади. Хулқ-атворнинг тегишли сценарийлари, амалга оширилган хатти-ҳаракатлар изчиллиги (қабул кушинган ва амалга оширилган қарорлар) қарорлар қабул қилиш хулқ-атворининг траекториясини ташкшг этади Қарор қабул қилиш — инсон хатти-ҳаракатининг энг м:ук,обилини топишга қаратилган ҳаётий муҳим инсоний фаолият. Инсон хулқ-атворидаги қарор танлаш ва қабул к.илиш натижаси бўлган хатти-ҳаракат унинг охирги заруриятини трансформақия бўлиш занжирининг сўнгги боск,ичидирм!. Бошқача айтганда, “Инсон нимани хоҳласа ўшани қила олиши мумкин, лекин унинг хоҳишлари чегарасиз эмас”, “Инсонлар у ёки бу нарсаларни ўйлаганлиги учун эмас, балки ниманидир қилиши керак бўлгани учун қиладилар” (Шопенгауэр)11. Қарорлар қабул қилиш назарияси назарий ва амалий билимларни боғловчи бўғин сифатида намоён бўлади. Аслида, қарорлар қабул қилиш жараёнининг назарий ва амалий тадқиқотларида таҳлил объекти бир-бирига мос келади. Шу боис, сиёсий қарорлар қабул қилиш назарияси, бир томондан, фундаментал сиёсий назария ва қиёсий сиёсатшунослик, иккинчи томондан эса, татбиқий сиёсатшунослик кесишмасида жойлашган. Download 42,27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling