Мавзу. Бошқарув қарорлари қабул қилишга доир қарашлар ва уларнинг талқини
Бошқарув қарорлари қабул қилишга доир қарашлар
Download 42.27 Kb.
|
1-мавзу
Бошқарув қарорлари қабул қилишга доир қарашлар. Бошқарув қарорлари қабул қилиш назариясининг фанлараро табиатга эга ЗКанлигига 1940-1960 йилларда Г.Саймон, Г.Лассуэль, И.Дрор ва Ч.Линдбломлар катта эътибор қаратганлар. Фанда бихевиористик, менежерлик ва тизимий ёндашувларнинг кенг ёйилиши XX аср ўрталарида қарорлар қабул қилиш назариясининг шаклланишига ҳамда унинг фанлараро табиатга эга бўлишига сабаб бўлди. Бироздан кейин мазкур назария кибернетик ёндашув ва компьютер техникаси ёрдамида ахборотни таҳлил қшшшнинг янги усулларини ўзлаштириш туфайли янада бойитйлди. Шулар қаторида сиёсий фан бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнининг таҳлили билан боғлиқ барча ғоя ва ёндашувлар, назария ва услубларнинг синтези учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Ч.Линдбломнинг таъкидлашича, давлат сиёсатида сиёсий қарорлар табиатига оид масала асосий масала ҳисобланади12. Бошқача айтганда, бошқарув қарорлари қабул қилиш назариясининг марказий муаммоси ҳокимиятга оид муносабатларга тааллуқлидир. Яъни сиёсатшуносларни қуйидаги савол қизиқтиради: «У ёки бу қарорлар ҳокимият эгалари ва оддий инсонларга нима беради, бу қарорнинг қабул қилиниши оқибатида яхлит жамият ва давлат нимага эришади?». Бошқарув қарорлари қабул қилиш назариясининг тад1с,иқот мавзуини таркибий қисмларга ажратишнинг бир иеча мезонлари мавжуд. Шундай мезонлардан бири мазкур билим соҳасининг икки томонлама табиатга эга эканииги билан боғлиқ Яъни мазкур назария, бир томондан, дқвлат сиёсатининг табиати ва механизмларини ўрганишга иўналтирилган бўлса, иккинчи томондан, мазкур билимларни давлат бошқаруви амалиётига татбиқ этишга йўналтирилган. «Сиёсий-бошқарув тадқиқотлари энқиклопедияси»да таъкидланганидек, давлат сиёсатини тадқиқ этиш қам назарий, ҳам амалий тадқиқотларни талаб этади. Пироқ энқиклопедияда бу тадқиқотлар ўзаро кам боғ.манганлиги қайд зтилади. Унда ёзилишича, бошқарув к;арорлари қабул қилиш назарияси, бир томондан, бошкдрув жараёнини тавсифловчи ва тушунтирувчи назарияларни ўз ичига қамраб олса, иккинчи томондан, бу жараенинг самарадорлигини ошириш усулларини таҳлил этувчи назарияларни ўз ичига олади. Бошқарув қарорлари қабул қилиш назариясининг мавзу майдонини тартибга солишнинг яна икки мезони мавжуд. Бу мезонлар қарорлар қабул қилиш тизимини таҳлил қилишда «статик»32 ва «динамик»13"' жиҳатларни инобатга олиш билан боғлиқ. 1960 йиллар охири — 1970 йиллар бошида қарор қабул қилиш жараёнини тизимий жиҳатдан таҳлил қилувчи ва уни динамик давр (қикл) сифатида талқин қилувчи илк назариялар пайдо бўлди. Бунда қарорлар қабул қилиш жараёни бошқарув жараёнининг функқионал жиҳатдан бир-бири билан ўзаро боғлиқ босқичларидан ташкил топганлиги таъкидланган. Сиёсий тизимнинг амал қилиш модели (Д.Истон, Г.Алмонд ва бошқалар) мазкур йўналиш асосини ташкил этади. Ушбу назарияга мувофиқ равишда айрим олимлар 1970-80 йилларда давлат сиёсатининг «кмриш» ва «чиқиш» жойларини тадқиқ эта бошлади. «Кириш» жойларини тадқиқ этишда ижтимоий омилларнинг давлат еиёсатига таъсири ўрганилган бўлса, «чиқиш» жойларини тадқиқ этишда ҳукуматнинг реал хатти-ҳаракатлари, уларнинг мамлакат аҳолиси учун фойдаси ва оқибатлари таҳлил қилинди. Бундан ташқари, давлат бошқарувининг турли соҳалари (таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа ва ҳоказо)га доир сиёсатнинг мазмуни таҳлил қилинди, бошқарув жараёнининг ички босқичларини ўрганишга урғу берилди. Шундай қилиб, «динамик» мезон туфайли бошқарув қарорлари қабул қилиш назариясининг тузилмавий йўналишларини аниқлаш мумкин бўлди. Бугунги кунда илмий адабиётларда учта йирик йўналиш ажратилади: биринчиси, бошқарув қарорларини шакллантириш ва уларнинг лойиҳаларини танлашга доир тадқиқотлар; иккинчиси, мазкур қарорларнинг сиёсий амалиётда амалга оширилишини таҳлил этиш; учинчиси, қарорларни ҳаётга татбиқ этишнинг натижаларини ўрганиш ва уни баҳолаш. Умуман олганда, давлат сиёсатини босқичлардан иборат жараён сифатида ўрганиш қарорлар қабул қилиш назариясининг мутахассислари орасида энг оммабоп ҳисобланади. Шу билан бирга, 1960-1970 йилларда кўпгина тадқиқотчилар қарорлар қабул қилиш жараёнининг статик ҳолатини ўрганишга ҳам эътибор қаратдилар. ЧЛиндблом қарорлар қабул қилишнинг Download 42.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling