Мавзу: Бозор иктисодиети бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши


Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари


Download 21,32 Kb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi21,32 Kb.
#1544293
1   2   3   4
Bog'liq
МАВЗУ

Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари.
Бозор инфратузилмаси - бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир. Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар, товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, аукционлар, савдо уйлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уй-жой ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жойлаштириш фирмалари) киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради
Биржа - намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавий товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаларидир. Товар биржаларидан фарқ қилиб, фонд биржасида қимматнарх қоғозлар ва чет эл валюталарининг олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси ишчи кучи эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб, унга бўлган талаб ва таклифни бир-бирига боғлайди.
Биржанинг барча шаклларида келишувнинг характерли белгиси товар, акция ва валюта курсларига, нархнинг тебраниб туришига чайқов йўли билан таъсир қилишдир.
Аукционлар - алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади.
Савдо уйлари - савдо муассасасининг махсус тури. У ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уйи айрим товарлар билан (кийим-кечак, оёқ кийим, газлама ва ҳ.к.) универсал савдо уйи ҳар хил товарлар билан савдо қилади
Супермаркет - бу харидорнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишига асосланган кенг тармоқли савдо корхонаси. У товарларнинг деярли ҳамма турлари билан, жумладан импорт товарлар билан савдо қилади. Супермаркет харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма бўйича харидор уйига етказади, уларга маданий-маиший хизмат кўрсатади.
Аудитор фирмалар - корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб борувчи, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи идора. Улар одатда акционер жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади ва тўлиқ мустақилликга эга бўлади. Аудитор фирмалар ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боради. Аудитор фирма ишида қатнашувчи тафтишчилар аудиторлар деб аталади.
Шундай қилиб, бозор инфратузилмаси ва унинг қараб чиқилган унсурлари барча бозор турларининг фаолият кўрсатиши, ҳамда давлатлараро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни таъминлайди.


Download 21,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling