Мавзу: Бозор иктисодиети бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши


Download 21.32 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi21.32 Kb.
#1544293
  1   2   3   4
Bog'liq
МАВЗУ



МАВЗУ:Бозор иктисодиети
БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МАЗМУНИ ВА АМАЛ ҚИЛИШИ
Биз олдинги бобда товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш жараёнларининг ривожи натижасида пул келиб чиққанлигини, товар ва пул муносабатларининг ривожланиб иқтисодиётнинг ҳамма томонларини қамраб олиб аста секин бозор иқтисодиётига олиб келаётганлигини кўрдик. Бу бобда бозор иқтисодиётининг мазмунини баён қилиб бериш билан бошланиб, унинг асосий белгилари, субъектлари ва ривожланиш босқичлари талқинига алоҳида ўрин ажратилади. Бозор иқтисодиётининг доимий ва асосий муаммолари, бундай иқтисодиётнинг афзалликлари ва зиддиятлари таҳлилига ҳам ўрин берилади. Мазкур боб бозор ва унинг турлари, бозор инфратузилмаси, унинг таркибий қисмлари ҳамда унсурларини ёритиб бериш билан якунланади.
1-§. Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари
Ҳозирги даврда бозор иқтисодиёти дунёнинг кўпчилик мамлакатлари учун хос бўлиб, у турли мамлакатларда ҳар хил даражада ва ўзига хос хусусиятлар билан амал қилмоқда ва ривожланмоқда. Бу иқтисодиётнинг амал қилиш механизми кўплаб асрлар давомида таркиб топиб, шаклланиб, ҳозирги даврда маданийлашган шаклни касб этди ва кўпгина мамлакатларда ҳукмрон иқтисодий тизимга айланди. Мазкур иқтисодиётнинг барқарорлиги шу билан изоҳланадики, узоқ даврли иқтисодий эволюция давомида унинг амал қилишининг асосий классик қоидалари сақланиб қолди. Олдинги мавзуда айтганимиздек, хусусий мулкчиликнинг пайдо бўлиши ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши бозор иқтисодиётининг келиб чиқиши ва мавжуд бўлишинг умумий шароити ҳисобланади. Хусусий мулкчилик ва меҳнат тақсимоти ижтимоий хўжаликнинг товар шаклини тақозо қилади, товар ишлаб чиқаришнинг мавжуд бўлиши ўз-ўзидан пул муомаласи, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмолнинг бозорга оид хусусиятини кўзда тутади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бозор иқтисодиёти тараққиётининг асосини ташкил этади. Бозор иқтисодиётининг самарали амал қилиши учун муҳим шартлардан бири, ишлаб чиқаришнинг мустақиллиги, тадбиркорликнинг эркинлиги, ресурсларнинг эркин алмашинувидан иборат Бозор иқтисодиёти — бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Бундай иқтисодиёт эркин товар—пул муносабатларига асосланади, унинг негизида товар ва пулнинг турли шакллардаги ҳаракати ётади, иқтисодий монополизмни инкор этади. Ҳозирги замон иқтисодий назарияларида бозор иқтисодиёти деганда бозор хўжалиги субъектлари иқтисодий ҳатти-ҳаракатларининг эркин, мустақил равишда юз бериши ва уларнинг товар-пул механизми орқали бир-бирига боғланиб мувофиқлашуви деб баҳо берадилар. Бозор иқтисодиётида бозор алоқалари бутун тизимни, унинг ҳамма босқичларини ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини ҳамда иқтисодий муносабатларнинг барча субъектларини қамраб олади Шуни ҳам эътиборда тутиш керакки, ҳозирги шароитда ўртача ривожланган иқтисодиётда 24 млн.дан ортиқ турдаги товарлар мавжуд бўлиб, уларнинг 1/10 қисми ҳар йили янгиланиб туради. Бундай шароитда уларнинг турлари, миқдори бўйича талаб ва таклифни тартибга солишни ьозорсиз тасаввур қилиб бўлмайди Тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради. Давлат — фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади.
Шунингдек, баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор иқтисодиётининг яна бир алоҳида, мустақил субъекти сифатида банклар ажратиб кўрсатилади.
Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси.
Шундай қилиб, юқорида келтириб ўтилган бозор иқтисодиёти субъектларининг ўзаро таъсири ва алоқасини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин.

Download 21.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling