Мавзу: Бозор иктисодиети бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши
Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари
Download 21.32 Kb.
|
МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозорнинг турлари ва тузилиши.
Бозор тушунчаси ва бозорнинг вазифалари.
Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир. Энг аввало «бозор» ва «бозор иқтисодиёти» тушунчаларининг бир-биридан фарқланишини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Чунки, кўпинча бу икки тушунчани бир хил маънода тушуниш, баъзи адабиётларда синоним сўзлар сифатида қўллаш ёки уларни чалкаштириш ҳоллари учрайди. Бозор жамиятда бозор иқтисодиёти шакллангунга қадар меҳнат тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келиб, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса бозор ва бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр мобайнида ривожланишининг натижаси сифатида пайдо бўлади ва бозор қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий тизимни англатади. Бозорнинг турлари ва тузилиши. Ҳозирги даврдаги бозор мураккаб тузилишга эгадир. Бозорнинг ички тузилиши мураккаб бўлганлиги сабабли уни туркумлашга ҳар хил мезонлар асос қилиб олинади. Булар бозорнинг етуклик даражаси, сотиладиган ва сотиб олинадиган маҳсулот тури, бозор субъектлари хусусиятлари, бозор миқёси, иқтисодий алоқалар тавсифи ва бошқалар. Бозорнинг етуклик даражасига қараб ривожланмаган бозор, классик (эркин) бозор, ҳозирги замон ривожланган бозорларга бўлинади. Ривожланмаган, шаклланаётган бозор кўпроқ, тасодифий тавсифга эга бўлиб, унда товарни товарга айирбошлаш усули (бартер) кўпроқ қўлланилади. Бозорнинг бу тури тарихан ҳали ҳақиқий пул келиб чиқмаган даврга тўғри келади. Лекин ҳозирги даврда ҳам айрим мамлакатларда пул инқирозга учраб, ижтимоий ишончни йўқотган, бозор иқтисодиётига ўтаётган даврларда ҳам бу бозор амал қилиши мумкин. Эркин (классик) бозор-товар ва хизматларнинг ҳар бир тури бўйича жуда кўп ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, яъни сотувчилар ва сотиб олувчилардан иборат бўлиб, пул орқали айирбошлаш жараёнида улар ўртасида эркин рақобат келиб чиқади, нархлар талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатга қараб эркин шаклланади, рақобатнинг турли усуллари қўлланилади, аҳоли ва ишлаб чиқарувчилар кескин табақаланади. Ҳозирги замон ривожланган бозори — бунда давлат ҳам бозор иштирокчиси бўлиб, бозор анча тартиблаштирилади ва бошқарилади, турли хил биржалар ва бошқа олди-сотди жараёнига хизмат қилувчи соҳалар ривожланган бўлади, рақобат курашлари аҳолининг табақалашуви юмшатилиб, уларнинг даромадлари даражаси ўртасидаги фарқлар камаяди. Download 21.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling