Мавзу: Бозор иктисодиети бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши
Замонавий бозор хўжалиги моделлари
Download 21.32 Kb.
|
МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари.
Замонавий бозор хўжалиги моделлари.
Бозор иқтисодиётни бундай босқичларга ажратилиши, фикримизча, қуйидаги мулоҳазаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади: Биринчидан, бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши турли мамлакатларда турли тарихий давр ва шароитларда турлича кечган. Натижада, алоҳида босқич сифатидаги дастлабки, «куртак» бозор иқтисодиётнинг умумий иқтисодий манзараси унинг амал қилишининг назарий қоида ва хусусиятларини аниқ тарзда ажратиш ва ифодалаш мушкул. Шунга кўра, мазкур босқич ўзининг моҳиятини классик бозор иқтисодиёти босқичида тўлиқ ифодалайди, деган хулоса ўринлидир.Иккинчидан, деформациялашган бозор иқтисодиёти босқичининг ажратиб кўрсатилиши мантиққа зид ҳисобланади. Чунки, муаллифнинг ўзи томонидан келтирилган ёрқин мисол – маъмурий-буйруқбозликка асосланган тоталитар, марказий режалаштирадиган тизим – ўз номига кўра ҳеч қандай бозор иқтисодиёти эмас, балки маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдир. Бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари ва зиддиятлари. Бозор иқтисодиётининг афзалликлари бизнинг олдинги баён қилган таҳлилларимиздан ва фикрларимиздан маълумдир. Бу таҳлиллардан учтаси айниқса эътиборга лойиқ. 1) Ресурсларни тақсимлашнинг самарадорлиги. Бозор тизими ресурсларни самарали тақсимлашга ёрдам беради. Бунинг мазмуни шуки, рақобатли бозор тизими ресурсларни жамиятга энг зарур бўлган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга йўналтиради. У ишлаб чиқариш учун ресурсларни уйғунлаштиришнинг анча самарали усулларини ва ишлаб чиқаришга янги, анча самарали технологияни қўллашни тақозо этади. Қисқаси, бозор тизими шахсий манфаатни шундай тартибда бошқарадики, у жамият учун мавжуд ресурслардан зарур товарларни талаб даражасидаги миқдорда ишлаб чиқаришни таъминлайди. 2) Эркинлик – бозор иқтисодиёти тизимининг муҳим афзалликларидан бири шундаки, у шахсий эркинлик ролига устиворлик беради. Кўплаб айрим шахслар ва корхоналар иқтисодий фаолиятини уйғунлаштириш ташкил қилишнинг асосий муаммоларидан биридир. Бундай уйғунлаштиришни амалга оширишнинг икки усули мавжуд. Бири— марказдан бошқариш ва мажбур қилиш тадбирларини қўллаш; иккинчиси – бозор тизими воситаси орқали ихтиёрий ҳамкорлик. Фақат бозор тизимигина иқтисодий фаолиятни мажбур қилмасдан уйғунлаштиришга лаёқатлидир. Бозор иқтисодиёти тадбиркорлик ва танлаш эркинлигини намойиш қилади, хусусан шу асосда у муваффақиятга эришади. 3) Бозор иқтисодиётининг яна бир афзаллиги шундаки, бунда ҳар бир шахс, корхона, фирма ва корпорациялар тинимсиз ҳаракатда ва изланишда бўлишади. Чунки хўжасизлик, сусқашлик, беғамлик ҳар қандай хўжалик тизимини хонавайрон қилишга олиб келади. Жисмоний ва юридик шахслар рақобатга бардош бериш, доимий равишда фойда олишни таъминлаш учун курашади. Натижада бозор иқтисодиёти миллион-миллион кишиларни харакатга солади, уларни боқимандалик кайфиятидан қутқаради. Бозор иқтисодиётнинг юқорида кўриб чиқилган аосий афзалликлари билан бир қаторда бошқа кўплаб ижобий жиҳатларини ҳам санаб ўтиш мумкин. Download 21.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling