Учувчан бўлмаган моддалар эритмаларини унинг таркибидаги
эритувчини қайнатиш пайтида чиқариб юбориш йўли билан
қуюқлаштириш жараёни буғлатиш деб юритилади.
Кимё саноатида кимёвий эритмаларни қуюқлаштиришда
буғлатиш жараёни
кенг қўлланилади ва бунда асосан эритма таркибидаги эритувчининг бир
қисми буғлатилади. Жараён
буғлатиш қурилмаларида амалга оширилади.
Эритманинг қайнаш температураси паст бўлишини таъминлаш мақсадида
эритма устидаги
буғ конденсатор ва вакуум- насос ёрдамида сўриб олиб
турилади. Бунда эритма устидаги босим атмосфера босимидан паст бўлиб,
сийракланиш шароитида буғлатиш дейилади.
Атмосфера босими шароитида
ишлайдиган буғлатиш қурилмасида
буғ тўғридан - тўғри атмосферага
чиқарилади. Бу усул энг оддий, иқтисодий жиќатдан эса серхаражат
хисобланади. Булардан ташқари,
юқори босимда буғлатиш ҳам мавжуд
бўлиб, бу асосан иккиламчи буғни бошқа технологик жараёнларда қўллаш
мақсадида амалга оширилади. Лекин бу усулда эритманинг қайнаш
температураси юқори бўлади. Бу ҳолатда эса кимё саноатидаги эритмаларнинг
сифат кўрсаткичи бузилиши мумкин, шу сабабли ушбу усулдан бу тармоқда
кам фойдаланилади.