Мавзу: Буғлатгичлар (парогенератор) ва конденсаторларни ростлаш
чиқаётган буғ эса иккиламчи буғ
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
мавзу Буғлатгич
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир корпусли буғлатиш қурилмалари
- Марказий циркуляция трубали буғлатиш қурилмаси: 1- иситиш камераси; 2 - сепаратор; 3 - иситиш трубалари; 4 - циркуляция трубаси.
- Кўп корпусли буғлатиш қурилмалари.
чиқаётган буғ эса иккиламчи буғ дейилади. Жараёнга
сарфланадиган бирламчи буғнинг солиштирма сарфини камайтириш мақсадида иккиламчи буғдан ҳам фойдаланиш керак. Шу мақсадда буғлатиш қурилмалари кўп корпусли қилиб тайёрланади. Кўп корпусли буғлатиш қурилмаларининг фақат биринчи корпусига бирламчи буғ берилиб, қолганларига иккиламчи буғ берилади. Бир корпусли буғлатиш қурилмалари Бир корпусли буғлатиш қурилмаларининг энг оддий тури, бу ички марказий циркуляция трубали буғлатиш қурилмасидир. Бу қурилма асосан иситиш камераси ва сепаратордан иборат. Иситиш камераси иситиш трубаларидан ва катта диаметрли марказий циркуляция трубасидан ташкил топган. Иситиш камераси тўйинган сув буғи билан қиздирилади. Буғлатилаётган эритма иситиш трубаларида қайнаб, пастдан юқорига ҳаракатланади. Сепараторда эритмадан иккиламчи буғ ажратилади. Иккиламчи буғ томчи ушлагич орқали ўтиб, ташқарига чиқарилади. Суюқлик эса марказий циркуляция трубаси орқали қайтиб пастга тушади. Марказий циркуляция трубали буғлатиш қурилмаси: 1- иситиш камераси; 2 - сепаратор; 3 - иситиш трубалари; 4 - циркуляция трубаси. Кўп корпусли буғлатиш қурилмалари. Жараёнга сарфланадиган иситувчи буғ сарфини камайтириш мақсадида буғлатиш қурилмалари кўп корпусли қилиб тайёрланади. Масалан, 1 кг сувни буғлатиш учун бир корпусли қурилмаларда 1,1 кг иситувчи (бирламчи) буғ сарфланса, у икки корпуслида 0,57 кг , уч корпуслида 0,4 кг, тўрт корпуслида 0,3 кг, беш корпусли қурилмаларда эса 0,27 кг ни ташкил қилади. Буғлатиш қурилмаларини лойихалашда ушбу кўрсатгичлар хисобга олиниши ва иқтисодий жихатдан оптимал бўлган корпуслар сони танланиши шарт. Кўп корпусли буғлатиш қурилмаларининг қуйидаги схемалари мавжуд: - охирги корпусдаги иккиламчи буғнинг босимига кўра вакуум (сийракланиш) шароитида ва юқори босим остида ишлайдиган буғлатиш қурилмалари; - иситувчи буғ ва буғланаётган эритма оқимларининг ўзаро ҳаракатига кўра: 1) бир йўналишли кўп корпусли буғлатиш қурилмалари; 2) қарама-қарши йўналишли кўп корпусли буғлатиш қурилмалари; 3) эритма билан узлуксиз параллел таъминланадиган буғлатиш қурилмалари; 4) мураккаб схемалар; 5) экстра буғ ажратиб олинадиган кўп корпусли буғлатиш қурилмалари. Кимё саноати корхоналарида бир йўналишли қурилмалар кенг ишлатилади, чунки бундай қурилмалар энг тежамли ҳисобланади. Бундай қурилмаларда нисбатан паст босимли иситувчи буғ ишлатилиб, айрим ҳолларда бу мақсадда буғ турбиналарида ишлатиб бўлинган сув буғидан ҳам фойданалиш мумкин. Бундай қурилмаларда биринчи корпус бирламчи буғ билан, қолганлари эса иккиламчи буғ билан қиздирилади. Корпус тартиб рақамининг ортиши билан улардаги иккиламчи буғ босимининг камайиши сабабли, эритма ўз ўзидан бир корпусдан иккинчисига оқиб ўтади. Охирги корпусдан чиқаётган иккиламчи буғ барометрик конденсаторга берилади. Бу қурилманинг афзаллиги унда эритмани бир корпусдан иккинчи корпусга узатиш учун насоснинг зарур бўлмаганлиги ва эритманинг паст температураларда буғлатиш бўлса, асосий камчилиги, охирги корпусда иссиқлик ўтказиш коэффициентининг жуда кичиклигидир. Расмда бир хил йўналишли учта корпусдан иборат буғлатиш қурилмаси келтирилган бўлиб, қурилма буғлатиш корпуслари 1, 2, 3, иситгич 4, барометрик конденсатор 5, томчи ушлагич 6 ва вакуум- насос 7 дан иборат. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling