Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Хўжалик операциялари остида балансда руй берадиган ўзгаришлар


Download 1.01 Mb.
bet10/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

Хўжалик операциялари остида балансда руй берадиган ўзгаришлар. Корхонанинг хўжалик маблағлари ва унинг манбалари хўжалик жараёнида доимо харакатда булади.Содир булаетган жараёнларнинг хар бирини ўз вақтида ҳисобга олиб бориш зарурдир.Чунки хар бир жараёнда кўплаб хўжалик операциялар амалга оширилади. Буларнинг таъсирида хўжалик маблағларининг таркиби, жойланиши ва уларнинг ташкил топиш манбалари ўзгариши мумкин.Бу ўзгариш окибат натижасида бухгалтерия балансининг ўзагришига сабаб булади, чунки баланснинг актив ва пассив томонида хўжалик маблағлари ва уларнинг пайдо булиш манбалари акс эттирилади.Булардан куриниб турибдики, хўжалик операцияларининг бундай турлари ьухгалтерия балансининг факат актив томонидаги моддаларда ўзгариш содир килди, ёки хўжалик операцияси таъсири билан баланснинг актив томонидан бир модда суммаси кўпайган булса, иккинчи модда суммаси камайди. Бу хил хўжалик операцияларининг хаммасида хам баланс факат актив кисмининг тегишли моддалардаги суммаларида ўзгариш содир булади, лекин унинг умумий суммасига таъсир килмайди. Шунингдек, пассив томон хам ўзгармасдан колади.
Хўжалик операцияларининг таъсирида бухгалтерия балансида буладиган бундай ўзагриш биринчи хил ўзгариш дейилади.Бошқача қилиб айтганда биринчи хил ўзгариш деб, хўжалик маблағларининг таркиби ва жойланиши акс эттирадиган, баланснинг актив томонидаги тегишли моддаларда ўзагришга сабаб буладиган, лекин баланснинг умумий суммасига таъсир килмайдиган ўзагришга айтилади. Иккинчи хил ўзагриш деб хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбаларини акс эттирадиган баланснинг пассив томонидаги тегишли моддаларида ўзагришга сабаб буладиган, лекин баланснинг умумий суммасига таъсир килмайдиган ўзгаришга айтилади. Учинчи хил ўзгариш деб, хўжалик маблағларининг таркиби ва жойланишини акс эттирадиган, баланснинг актив томонидаги тегишли моддаларда ва шу маблағларнинг манбаларини акс эттирадиган баланснинг пассив томонидаги тегишли моддаларда бир вақтда кўпайиш содир қиладиган, шунингдек, баланснинг умумий суммасини хам кўпайтирадиган ўзгаришга айтилади.Туртинчи хил ўзгариш деб, хўжалик маблағларининг таркиби ва жойланишини акс эттирадиган баланснинг актив томонидаги тегишли моддаларда ва ша маблағларнинг манбаларини акс эттирадиган баланснинг пассив томонидаги тегишли моддаларда бир вақтда камайиш содир қиладиган, шунингдек баланснинг умумий суммасини хам камайтирилган ўзагришга айтилади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling