Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Хўжалик жараёнлари ва корхона маблағлари


Download 1.01 Mb.
bet7/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

Хўжалик жараёнлари ва корхона маблағлари.
Хўжалик маблағларини даврий айланиши ёки хўжалик жараёнлари уч боскичдан иборат бўлиб, буларга таъминот жараёни, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёни киради.
Таъминот жараёни шундан иборатки, корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг нормал бориши учун мунтазам равишда хом-аше, материал, ярим тайер маҳсулот, ёкилги, шунингдек турли хилдаги асосий воситалар харид қилиб турилиши зарур1. Демак, таъминот жараёни ишлаб чиқариш жараёни учун зарур воситаларни мол етказиб берувчилардан пулга сотиб олиб, корхонага келтироиш билан чегараланади. Даврий айланишнинг бу боскичида ишлаб чиқариш жараёнини нормал олиб бориш учун шарт-шароит яратилади.
Ишлаб чиқариш жараёни моддий неъматлар яратиш билан боғлиқ бўлган энг мураккаб хўжалик операцияларини ўз ичига олади. Ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат буюмларини (хом-аше, материал, ёкилги, ярим тайер маҳсулот ва хоказо) ва меҳнат воситаларини (эскириши тарикасида), шунингдек иш кучини (иш хаки ҳисоблаш шаклида) истеъмол қилиш содир булади. Натижада кишилар ихтиежини кондиришга мулжалланган истъмол қийматидаги моддий неъматлар ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида янги яратилган маҳсулотнинг таннархи шаклланади.Шунинг хам айтиш керакка, янгидан яратилган маҳсулот қийматида жамият учун кушимча меҳнат асосида вужудга келган миллий даромаднинг бир кисми мавжуд бўлиб, бу маҳсулотнинг қиймати билан таннархи уртасидаги фаркдир.Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни тайер. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни корхона омборига топшириш билан тугайди.
Сотиш жараёни хўжалик маблағлари даврий айланишнинг сунгги боскичи бўлиб, бу боскичда омбордаги тайер маҳсулотлар корхонанинг махсус булимлари томонидан харидорларга ёки истеъмолчиларга шартномага мувофик етказилади.Маҳсулотларни бошқа корхоналарга уларнинг ишлаб чиқариш истеъмоллари учун ёки тўғридан-тўғри ахолига сотиш мумкин.Бунинг эвазига корхона харидордан пул олади, аммо бу пул тайер маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун сарфланган маблағ микдоридан бир мунча ортик булади.Ортикча чиккан бу сумма фойда бўлиб, у ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келтирилади ва сотиш жараёнида пул куринишини олади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling