Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби счётларини туркумларга


Download 1.01 Mb.
bet15/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби счётларини туркумларга
ажратиш ва счётлар руйхати
Режа:

  1. Бухгалтерия ҳисоби сечтларини туркумларга ажратиш тўғрисида тушунча.

  2. Бухгалтерия ҳисоби счётларининг тайинланиши ва тўзилишига кура туркумларга ажратиш.

  3. Бухгалтерия ҳисоби счётларини Иқтисодий мазмунига кура туркумлаш.



Бухгалтерия ҳисоби сечтларини туркумларга ажратиш тўғрисида тушунча. Бухгалтерия ҳисоби счётлари ўзларининг икки хусусиятларига кура куйидагича туркумларга ажратилади:

  1. Счётларнинг тайинланиши ва тўзилишига караб.

  2. Счётларнинг Иқтисодий мазмунига караб.

Бухгалтерия ҳисоби счётлари тайинланиши ва тўзилишига караб туркумларга ажратилганда бу счётларнинг нима учун хизмат қилиши, уларнинг дебет обороти билан кредит обороти хамда колдигининг кандай мазмунга эгалиги ҳисобга олинади.
Бухгалтерия счётларини Иқтисодий мазмунига караб туркумларга ажратишда бу счётларда нималар ҳисобга олиниши эътиборга олинади. Бундай гурухлаш хўжалик маблағларини ва уларнинг ташкил топиш манбаларини хамда хўжалик жараёнининг мавжудлиги, холати ва харакатини тасвирлаш, маълумотлар олиш учун кайси счётлардан фойдаланиш зарурлигини кўрсатади.


Бухгалтерия ҳисоби счётларининг тайинланиши ва тўзилишига кура туркумларга ажратиш. Бухгалтерия ҳисоби счётлари ўзларининг тайинланиши ва тўзилишига кура куйидагиларга бўлинади:

  1. Асосий счётлар.

  2. Тартибга солувчи счётлар.

  3. Таксимловчи счётлар.

  4. Калькуляция счётлари.

  5. Таққословчи счётлар.

  6. Балансдан ташкаридаги счётлар.

1.Асосий счётлар. Корхоналар ўз хўжалик фаолиятини олиб бориш учун маълум микдорда хўжалик маблағларига эга булиши керак. Шунинг учун бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш максадида счётлар ёрдамида корхона кандай маблағларга эга ва улар кандай манбалардан ташкил топганлиги хамда ҳисоб-китоб муносабатлари хақда маълумотлар билан таъминланиши керак. Бундай вазифани асосий счётлар деб юритиладиган счётлар гурухи бажаради. Асосий счётлар ўз навбатида корхонанинг меҳнат воситалари, айланма маблағларининг келиши акс эттирилса, кредитда эса хўжалик маблағларини кетиши, ага муомала муносабатлари хусусида булса, счётларнинг кредитда корхона хакининг камайиши, дебетида эса корхона хакининг кўпайиши акс эттирилади.
Меҳнат воситаларининг ҳисоби «Асосий воситалар» деб номланган синтетик счётда олиб борилади. Айланма маблағларни ҳисобга олиш учун «Материаллар», «Кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмлар», «Тайер маҳсулот», «Касса», «Ҳисоб-китоб счёти» ва бошқа синтетик счётлар хизмат қилади. Муомала муносабатларининг ҳисоби «Бунаклар» буйича ҳисоб-китоблар», «»Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар», «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар» ва бошқа синтетик счётларда олиб борилади.
Асосий счётларга корхоналар хўжалик маблағларининг ташкил топиш манбалари, холати ва харакатини ҳисобга оладиган счётлар хам киради. Бу счётлар асосий пассив счётлар бўлиб, улар ўз навбатида корхона ўз маблағларининг манбалари ва жалб қилинган ёки қарзга олинган маблағларнинг манбаларини ҳисобга олиш учун хизмат қиладиган счётлар гурухига бўлинади. Корхоналар ўз маблағларининг манбаларини ҳисобга оладиган счётлар гурухига «Низом фонди», «Захира фонди», «Таксимланмаган фойда (копланмаган зарар)», «Махсус максадга аталган фондлар», «Келгусида қилинадиган харажат ва тулов захираси», «Даргумон қарзлар буйича захиралар» каби синтетик счётлар киради.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling