Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Download 1.01 Mb.
bet17/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

3.Таксимловчи счётлар. Бу счётлар корхонанинг баъзи бир харажатларини ҳисобга олиш ва уларни калькуляция объектлари ёки ҳисобот даврлари уртасида тўғри таксимлаш максадида қўлланилади. Таксимловчи счётлар ўз навбатида йигиб таксимловчи ва ҳисобот даврлари уртасида таксимловчи счётларга бўлинади.
Йигиб таксимловчи счётлар.Бу счётлар маълум хўжалик жараёнидаги харажатларни бир ой давомида ҳисобга олиш, бу харажатларни иктсиодий мазмунига караб, гурухлаштириш ва уларни калькуляция объектлари уртасида олдиндан кабул қилинган бирор базисга нисбатан мутаносиб равишда таксимлаш учун хизмат қилади. Йигиб таксимловчи счётларга «Умум ишлаб чиқариш харажатлари», «Умум хўжалик харажатлари» ва бошқа актив счётлар киради.
4.Калькуляция счётлари. Бу счётлар ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажариб топширилган иш ва килган хизматларининг таннархини аниқлаш максадида ишлаб чиқаришга қилинган харажатларни умумлаштириш учун хизмат қилади. «Асосий ишлаб чиқариш», «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», «Хизмат килувчи ишлаб чиқариш ва хўжаликлар» ва бошқа счётлар киради.
5.Таққословчи счётлар. Бу счётлармуайян жараённи характерловчи иккита хар хил кўрсаткичларни таққослаш учун хизмат қилади. Таққословчи счётларга «Маҳсулот (иш, хизмат) ларини сотиш», «Ишлаб чиқаришдаги яроксизлик», «Фойда ва зарарлар» ва бошқа счётлар киради.
Бухгалтерия ҳисоби счётларини Иқтисодий мазмунига кура туркумлаш. Агар бухгалтерия ҳисобида қўлланилаетган счётлар Иқтисодий мазмунига караб гурухлаштирилса, улар икки гурухга, яъни хўжалик маблағлари ва хўжалик жараёнини ҳисобга олувчи хамда хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини ҳисобга олувчи счётларга бўлинади.
Хўжалик маблағлари ташкил топиш манбаларини ҳисобга олувчи счётларда корхона маблағларининг манбалари, корхона оборотига жалб қилинган маблағларнинг манбалари ва корхона хўжалик фаолиятининг моливий натижалари акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисоб счётлар режаси.


КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ХЎЖАЛИК
ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling