Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Download 1.01 Mb.
bet25/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

Сотиш жараёни ҳисоби. Сотиш максадида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотиш жараёнида харидорларга жунатилади ва улардан кабул қилиб олинган бу маҳсулот учун улгуржи, шартнома, келишилган ёки эркин нархда пул олинади.
Ишлаб чиқариш жараёни ҳисобида, айтиб утганидек, ишлаб чиқарилган тайер маҳсулот омборда ишлаб чиқариш таннархида ҳисобга олинади. Тайер маҳсулотлар харидорларга етказиб берилгунга кадар бир канча харажатлар қилинади. Бу харажатлар ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, яъни тижорат харажатлари бўлиб ҳисобланади. Тайер маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига уни харидорларга етказиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларни кушиш йули билан сотилган маҳсулотларнинг тула таннархи аниқланади.
Сотиш жараёнида ишлаб чиқарилган тайер маҳсулотларнинг сотиш натижалари аниқланади. Сотиш натижалари фойда ёки зарар бўлиб чикиши мумкин. Бу тўғрида дарсликнинг аввалги бобларида хам гап юритилган. Шуни айтиш керакки, ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган тайер маҳсулотлар сотилади, бажарилган иш ва хизматлар хамда курилиш, лойиха-тадкикот, геология-кидирув ва илмий текшириш ишлари буюртмачиларга топширилади.Шунга карамасдан бу жараённи сотиш жараёни деб аташ максадга мувофикдир.
Сотиш жараёнида тайер маҳсулотлар хридорларга жунатилади. Харидорлардан жунатилган тайер маҳсулотлар, бажариб топширилган иш ва қилинган хизматлар учун пул олинади. Ҳисобот йилининг охирида сотиш натижалари аниқланади.
Куйида сотиш жараёни ҳисоби билан бевосита алокадор бўлган синтетик счётларнинг қисқача тавсифномаси берилади.
«Маҳсулот (иш, хизмат) ларни сотиш» счёти. Бу счёт тайер маҳсулотлар, моллар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларни сотиш жараёни тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш хамда бу қийматлик (иш, хизмат) ларни сотишдан курилган молиявий натижаларни аниқлаш учун тайинланган.


Мавзу: Хужжатлаштириш ва йўқлама қилиш.
Режа.

  1. Бухгалтерия хужжатлари хақда тушунча.

  2. Бухгалтерия бошлангич хужжатлари ва уларни расмийлаштириш.

  3. Бошлангич хужжатлардаги каторларнинг тўғрилаш тартиби.

  4. Хужжатлар айланишини ташкил қилиш тартиби.

  5. Бошлангич хужжатлар ва ҳисоб регистрларини саклаш тартиби.

  6. Бухгалтерия хужжатларини туркумларга ажратиш.

  7. Йўқлама қилиш ва унинг аҳамияти.

  8. Йўқлама қилишнинг турлари.

9.Йўқлама қилишни утказиш ва унинг натижаларини расмий-лаштириш тартиби.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling