Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Download 1.01 Mb.
bet24/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

Таъминот жараёни ҳисоби. Хар кандай корхона ўз хўжалик фаолиятини бошлашдан аввал унга керак бўлган моддий бойликлар билан таъминланган булиши керак. Корхона зарур бўлган бу моддий қийматликлар, яъни асбоб-ускуна, хом-аше ва материаллар, ёкилги, эхтиет кисмлар, кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмлар ва бошқа моддий қийматликларни мол етказиб берувчилардан тўзилган шартномага асосан олади. Шартномада муайян моддий қийматликнинг номи, сони, сифати, бахоси, ассортименти ва кайси ойда олиб келиниши кўрсатилган булади. Бундан ташкари корхона ўзига керакли иморат ва иншоотларни курдириши ёки ўз кучи билан хам куриши мумкин.
Таъминот жараёнини ҳисобга олувчи счётлар корхонанинг асосий восита, хом аше ва материллар, ёкилги, курилиш материаллари ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, эхзтиет кисмлар, кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмлар билан кандай даражада таъминланганлиги, сотиб олинган, курилган, ишлаб чиқарилган меҳнат куроллари ва буюмларнинг хакикий таннархи хақда тегишли маълумотлар беради ва улар устидан тула назорат ўрнатади.
Ишлаб чиқариш жараёни ҳисоби. Корхонанинг ишлаб чиқариш – хўжалик фаолияти унинг учун зарур бўлган хом-аше, материллар, сотиб олинган ярим тайер маҳсулотлар ва комплектлаш маҳсулоти, курилма ва деталлар, хар хил материаллар, идиш ва идиш материаллари, курилиш материаллари, машина ва асбоб-ускуналар, иморат, иншоот ва бошқа моддий қийматликлар билан таъминлангандан сунг бошланиши мумкин. Ишлаб чиқариш жараёнида юкорида санаб утилган меҳнат буюмларига кишилар меҳнат куроллари билан таъсир қилиб, меҳнат буюмларининг шаклини ўзгартиришга таъсир килган ишчиларнинг иш хаки ва иш хакига нисбатан ҳисобланган хар хил ажратмалар суммаси, меҳнат буюмларига таъсир қилишда ишчилар томонидан фойдаланилган меҳнат куролларининг амортизация суммаси хамда ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш ва унга рахбарлик қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар йигиндисидан иборат булади.
«Асосий ишлаб чиқариш» счёти. Муайян корхона кандай маҳсулотни ишлаб чиқариш, кандай ишларни бажариш ёки кандай хизматларни қилиш максадида тўзилган булса, шу максадларни бажариш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш асосий ишлаб чиқариш бўлиб ҳисобланади ва унинг харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун счётлар руйхатидаги «Асосий ишлаб чиқариш» счёти тайинланган.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling