Бухгалтерия хужжатлари хақда тушунча. Корхоналарда содир бўлган хўжалик операцияларини, моддий жавобгар шахслардаги моддий қийматликларни, шунингдек бошқа шахслар ва ташкилотлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш учун бухгалтерия хужжатларидан фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисобида хужжат деб хукукий асосга эга бўлган маълум реквизитли иш когозига айтилади.Бухгалтерия ҳисобида хужжатлаштириш деб эса хўжалик операцияларини хужжат ёрдамида расмийлаштириш усулига айтилади.
Бухгалтерия бошлангич хужжатлари ва уларни расмийлаштириш.
Бошлангич хужжатлар хўжалик операцияларининг амалга оширилганлигини кайд қилади.Давлат,кооператив ва бошқа жамоат ташкилотлари,корхона ва муассасаларда (банк муассасалари ва жамоа хўжаликларидан ташкари) бошлангич хужжатларни тўзиш,кабул қилиш, саклаш ва бухгалтерия ҳисобида кайд қилиш тартиби «Бухгалтерия ҳисобида хужжатлар ва хужжатлар айланиши хақда низом» билан ўрнатилгандир.Шу коида талаблари асосида тўзилган бошлангич хужжатларгина бухгалтерия ҳисоби регистрларига кайд қилинади ва амалга оширилган хўжалик операциялари хақда маълумотлар учун асос бўлиб ҳисобланади.
Бошлангич хужжатлар хўжалик операцияси содир бўлган пайтда тўзилиши ва уларда аниқ (ишончили) маълумотлар кайд қилиниши керак.
Куйидаги реквизитлар бўлган бошлангич хужжатларгина хукукий кучга эга булади: хужжат (шакл)нинг номи, шаклнинг коди; хужжат тўзилган сана; хўжалик операциясининг мазмуни; хўжалик операцияси (микдор ва қиймат ифодаси) ўлчови; хўжалик операциясининг амалга оширилиши ва уни тўғри расмийлаштириш учун жавобгар шахсларнинг мансаблари номлари, имзолари ва уларнинг расшифровкалари.Бундан ташкари, зарурат тугилса бошлангич хужжатда яна куйидаги кушимча реквизитлар хам булиши мумкин: хужжатнинг раками; корхонанинг номи ва манзили; хужжатда кайд қилинган хўжалик операциясини амалга ошириш асоси; хужжатлаштирилаетган хўжалик операцияларининг характери билан аниқланиладиган бошқа кушимча реквизитлар. Корхоналарда бош бухгалтерлар билан келишилган ҳолда бошлангич хужжатларга имзо чёкиш хукуки берилган шахсларнинг руйхати тўзилади ва бу руйхат корхона рахбари томонидан тасдикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |