Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти
Мавзу: Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва техникаси
Download 1.01 Mb.
|
buxgalteriya xisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва уларнинг аҳамияти.
- Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг турлари ва уларнинг шакллари.
Мавзу: Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва техникаси.
Режа. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва уларнинг аҳамияти. Бухгалтерия ҳисоби регистрларнинг турлари ва уларнинг шакллари. Бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги хатоликларни тўзатиш тартиблари. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ва уларнинг аҳамияти. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари деб бошлангич ва йигма хужжатларда акс эттирилган хўжалик маблағлари ва хўжалик жараёнининг таркиби ва харакатини, уларнинг ташкил топиш манбаларини Иқтисодий мазмунига мувофик гурухларга бўлиб, руйхатга олиш учун мулжалланган махсус шаклдаги жадвалга айтилади. Бу жадваллар бухгалтерия ҳисобида счётларнинг ўзаро алокаси ва счётлардаги езувларнинг Иқтисодий мазмунини ҳисобга олиган ҳолда ишлаб чиқилади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларида хўжалик операцияларини гурухларга бўлиб езиш бухгалтерия ҳисобида руйхатга олиш хам дейилади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларининг турлари ва уларнинг шакллари. Бухгалтерия ҳисоби регистрларида кайд қилинган езувларнинг турига караб регистрлар учга бўлинади, яъни мунтазам, хронологик ва комбинациялашган езувлар қилинадиган регистрларга бўлинади. Хронологик езув олиб бориладиган регистрларда корхонага амалга оширилган ёки содир бўлган хўжалик операциялари хеч кандай тизимга солинмаган ҳолда хужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушиш вақтига караб руйхатга олинади. Хронологик регистр вазифасини бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шаклида қўлланиладиган «Хўжалик операцияларини руйхатга олиш жўрнали» бажаради. Бу жўрналда хўжалик операциялари бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилгандан кейингина руйхатга олинади. «Руйхатга олиш жўрнали»да езувларнинг тартиб раками, унинг жўрналга езилган куни, счётлар корреспонденциясида катнашувчи счётларнинг номи ва хўжалик операциясининг суммаси кўрсатилади. Операциялар счётларга шу жўрналдаги езувда куйилган тартиб ракамига мувофик езилади. Бухгалтерия ҳисобининг мунтазам регистрлари корхонада содир бўлган, бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилган хўжалик операцияларини Иқтисодий мазмунига караб аниқ тизимга солади ва уларни бухгалтерия счётларида гурухлаб езиш учун хизмат қилади. Агар корхонада бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли қўлланилаетган булса, унда синтетик ҳисоб буйича мунтазам регистр учун «Бош жўрнал» юритилади. Аналитик ҳисоб мунтазам регистрларига эса ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг калькуляция объектлари буйича регистрлари мисол була олади.Корхона, ташкилот ва муассасада амалга оширилган ёки содир бўлган хўжалик операциялари езилган хам хронологик, хам мунтазам равишда гурухлаштиришни таъминлайдиган регистрлар комбинациялаштирилган регистрлар деб аталади. Бу бухгалтерия ҳисобининг такомиллашуви натижасида вужудга келган бўлиб, унда хўжалик операциялари бухгалтерия счётининг ҳисобларига ўзаларининг Иқтисодий мазмунига мувофик ажратилган ҳолда бир вақтда акс эттирилади. Комбинациялаштирилган регистрлар хам синтетик, хам аналитик ҳисобларда қўлланилади. Синтетик ҳисоб счётларида қўлланиладиган регистрларга мисол тарикасида «Бош жўрнал»ни олиш мумкин.Бунда езилган сумма бир вақтда хам хронологик, хам мунтазам тартибда гурухлаштирилган булади. «Бош жўрнал»нинг дастлабки уч устуни, яъни «Моддаларнинг тартиб раками», «Санаси», «Моддалар буйича оборот суммалари» хронологик езувлар учун, колган устунлари эса хўжалик операцияларини мунтазам руйхатга олиш учун мулжаллангандир. «Бош жўрнал»дан ташкари «Жўрнал-ордер»лар хам комбинациялаштирилган регистрларга мисол була олади.Буларнинг бирга кушиб олиб борилиши, энг аввало, такрор езувларни камайтирса, иккинчидан, оборот суммаларининг автоматик равишда тенглигини таъминлайди. Хамма мунтазам регистрлар бухгалтерия ҳисоби маълумотларининг хажми ва жамлаш даражаларига караб синтетик, аналитик ва комбинациялаштирилган ҳисоб регистрларига бўлинади. Синтетик ҳисоб регистрларида езувлар умумлашган ҳолда пул ифодасида тушунтириш матнисиз кайд қилинади. Унда сана, бухгалтерия проводкасининг раками ва суммаси кўрсатилади. Аналитик ҳисоб регистрлари айрим турдаги синтетик счётларнинг хўжалик маблағлари ва жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни деталлаштириб, аналитик гурухларга бўлиб руйхатга олиб бориш учун мулжалланган. Комбинациялаштирилган мураккаб регистрларга синтетик ва аналитик ҳисобни бирга кушиб олиб борадиган «Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар» счёти юритиладиган жўрнал-ордер мисол була олади. Бухгалтерия ҳисобининг регистрлари ташки куринишларига кура бухгалтерия дафтари, карточкалар ва алохида вараклар (ведомостлар)га бўлинади. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling