Мавзу: Бухгалтерия ҳисоботи.
Режа:
Ҳисоботнинг мохияти ва аҳамияти.
Ҳисоботнинг хусусиятлари.
Ҳисоботнинг турлари ва унинг мазмуни.
Бухгалтерия ҳисоботини тўзиш, топшириш ва тасдиклаш тартиблари.
Ҳисоботнинг мохияти ва аҳамияти. Корхона режа кўрсатгичларининг кандай бажараётганлиги жорий бухгалтерия, оператив- техника ва статистика ҳисоби маълумотлари асосида назорат қилиб борилади.Ҳисобот даврининг охирида шу давр ичида режа кўрсатгичларининг кандай бажарилганлиги,корхона кандай хўжалик маблағларга эга ва улар кайси манбалардан ташкил топганлиги,хўжалик фаолияти кандай натижа билан якунланганлиги ва бошқа кўрсатгичларнинг кандай бажарганлигини аниқлаш учун маълумотлар олиниши лозим.
Ҳисобот шаклларидаги маълумотлар асосида корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти Иқтисодий тахлил қилинади.Иқтисодий тахлил натижасида корхонанинг ҳисобот даврида кулга киритган йутуклари ва йулга куйилган камчиликлари аниқланади.
Ҳисоботнинг хусусиятлари. Ҳисобот мажбурийлик,оммавийлик ва унинг мазмунининг давлат томонидан бир хилда ўрнатилганлиги каби ўзига хос хусусиятларга эга.
Бухгалтерия ҳисоботи ва баланс хақдаги Низомда даврий ва йиллик бухгалтерия баланси ва ҳисоботини тўзишнинг мажбурийлиги ўрнатилган.Шунга асосан хар бир корхона белгиланган муддатларда даврий ва йиллик ҳисобот ва бухгалтерия балансини тўзиб тегишли ташкилотларга топширадилар.
Корхоналарнинг ҳисоботи олдига йўқорида айтилган хусусиятларига мос ҳолда бир неча муҳим талаблар куйилган.
Биринчи талаб. Бухгалтерия ҳисоботининг хамма кўрсатгичлари тўғри маълумотларга асосанланган булиши шарт.
Бухгалтерия ҳисоботининг олдига куйилган иккинчи муҳим талаб унинг белгиланган вақтда тўзилиб талаб қилинган идораларга топширилишидир.
Учинчи талаб. Бухгалтерия ҳисоботи кўрсатгичларининг режа кўрсатгичлари билан боғлиқлигини таъминлашдир.
Туртинчи талаб. Бир неча бир хил сохадаги корхоналар ҳисоботи кўрсатгичларининг Иқтисодий мазмуни ва шаклларининг бир хилда булишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |