Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Бухгалтерия хужжатларини туркумларга ажратиш


Download 1.01 Mb.
bet28/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

Бухгалтерия хужжатларини туркумларга ажратиш. Хужжатлар бухгалтерия ҳисобида бажарадиган вазифаларига кура бешта гурухга бўлинади:

  1. Фармойиш хужжатлари.

  2. Тасдикловчи хужжатлар.

  3. Комбинациялаштирилган хужжатлар.

  4. Бухгалтерия расмийлаштириш хужжатлари.

  5. Ахборот хужжатлари.

Фармойиш хужжатлари хўжалик рахбарларининг бирон хўжалик операциясини амалга ошириш учун хизмат қиладиган фармон бериши учун мулжаллангандир.Фармойиш хужжатларига кассага накд пул олишга езилган чеклар, ваколатномалар, карорлар, у ёки бу хўжалик операцияси бажариш учун корхона ишчисига рахбар томонидан берилган буйруклар, нарядлар ва бошқа хужжатлар киради. Тасдикловчи хужжатлар корхоналарда маълум бир хўжалик операциясининг амалга оширилганлигин исобтлайди, у маълум бир хўжалик операциясини бажарган ходимга хакикатда шу масала топширикка асосан бажарилганини исобтловчи езма хукук беради. Тасдикловчи хужжатларга далолатномалар, кабул қилиш квитанциялари, асосий воситаларни кабул қилиш далолатномалари, омбор мудирининг ҳисоботлари, счёт-фактуралар, тулов ведомостлари ва бошқа хужжатлар кириши мумкин.
Комбинациялаштирилган хужжатлар деб фармойиш ва тасдикловчи хужжатларнинг хусусиятларини ўзида ифодалайдиган хужжатларга айтилади. Бундай хажжатлар айрим холларда фармойиш-тасдикловчи хужжатлар деб хам аталади. Чунки улар бир вақтда хам фармойиш, хам тасдикловчи хужжатларнинг вазифаларини утай олади. Бундай хуж-жатларга мисол тарикасида касса чиким ордерини келтириш мумкин. Бу хужжатда пулнинг кассир томонидан берилганлигини исобтловчи маълумот билан бирга пулнинг туланиши зарур эканлигини кўрсатувчи фармойиш хам мавжуддир.
Бухгалтерия расмийлаштириш хужжатлари деб корхоналарда содир булаетган хўжалик операциясини амалга оширишга асос була олмай-диган, лекин бухгалтерия ходимлари томонидан бухгалтерия ҳисоби регистрларига езиш учун тўзилган айрим ҳисоб-китоб ва маълумотларга айтилади. Бундай хажжатларга бухгалтерия маълумотномалари, асоий воситаларга амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ведомостлари, махсус фондга ажратмалар ва фойдани таксимлаш буйича ҳисоб-китоблар, маҳсулот таннархини калькуляция қилиш ведомостлари ва бошқа бухгалтерия ходимлари томонидан тўзиладиган расмийлаштириш хуж-жатлари киради.
Корхоналарда ахборот хизматини утайдиган айрим хужжатлар борки, улар хўжалик рахбарларига ва тааллукли давлат ва назорат идораларига зарур ахборот маълумотларини беради. Бундай хажжатларга моддий қийматликлар сотиб олиш учун мол етказиб берувчилар билан тўзилган шартномалар, номенклатура-бахо, моддий қийматликларнинг меъерлари ва бошқа уларга ухшаш хужжатлар киради.
Бухгалтерия ҳисобининг хужжатлари тўзилиш тартибига мувофик дастлабки ва йигма хужжатларга бўлинади. Дастлабки хужжатлар деб, хўжалик операциси содир бўлган вақтда тўзилган хужжатга айтилади.
Йигма хужжатлар деб, бир нечта дастлабки хужжатлар маълумоти асосида йигилиб тўзилган хужжатларга айтилади.
Бухгалтерия хужжатлари бир ёки бир неча хўжалик операцияларини ўзида акс эттиришига караб бир марталик ва жамлама хужжатларга бўлинади.
Бир марталик хужжатларда маълум бир вақтда амалга оширилган операциялар акс эттирилади. Бундай хужжатларга касса кирим ордери, бажарилган ишларни кабул қилиш далолатномаси ва бошқа шунга ухшаш хужжатлар киради.Жамлама хужжатларда хар хил вақтларда амалга оширилган бир хил хўжалик операциялари акс эттирилади. Жамалама хужжатга мисол тарикасида лимит-забор картасини олиш мумкин. Лимит-забор картада омбордан муайян ишлаб чиқаришга бир ой давомида чиқарилган бир неча материалларнинг микдори кўрсатилади ва у ой давомида амалга оширилган хўжалик операциялари исботлаш хужжати бўлиб хизмат қилади.
Бухгалтерия хужжатлари каерда тўзилишига караб корхонанинг ўзида тўзилган ва бошқа корхоналарда тўзилган хужжатларга бўлинади. Корхонанинг ўзида тўзилган хужжатлар унда амалга оширилган хўжалик операцияларини акс эттиради. Бундай хужжатларда касса кирим ордери, бунак ҳисоботлари ва бошқалар мисол була олади.Шунинг билан бирга корхонага мол етказиб берувчиларнинг юборган счёт-тулов талабно-малари спецификациялари, квитанциялари ва бошқа хужжатлари хам келиб тушади. Бу хажжатлар бошқа корхоналарда тўзилган хужжатлар бўлиб, муайян корхонанинг бухгалтерия счётларидаги езувлари учун асос бўлиб хизмат қилади.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling