Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Download 1.01 Mb.
bet1/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ




САМАРҚАНД ДАВЛАТ – АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ


“Қурилишни бошқариш” факултети
“Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш” кафедраси
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

(маърузалар матни туплами)


Самарқанд – 2020 й



КИРИШ

Бозор иқтисодиёти турмушимизга кириб келаеётган бир пайтда ҳисоб-китоб ва ҳисобот ишларини замон талабларига жавоб берадиган тарзда юритиш муҳим аҳамиятга эга.


Ҳозирги даврда давлат, жамоа, қўшма, кичик, хиссадорлик, хусусий ва бошқа мулк шаклига эга бўлган корхоналар молиявий хўжалик фаолиятнинг тўғри тартибли бошқарилиши кўп жихатдан хўжаликнинг молиявий, хўжалик муаммолалари каби омилларни ифодалашга ягона тартибда ёндашилишига боғлиқ. Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини ўрганиш ва бошқаришда асосий манба бўлиб ҳисобланади.Каерда ҳисоб-китоб ишлари пухта ташкил этилса,кўзланган максадга эришиш осон булади. Бухгалтерия ҳисобини пухта ўрганиш бу фанни фундаменти ҳисобланган бухгалтерия ҳисоби назариясидан бошланиши лозим. Чунки бу фан бухгалтерия ҳисоби тўғрисида умумий тушунча, ҳисоб, счёт, икки ёқлама езув, хужжатлаштириш, бахолаш, калькуляция қилиш, баланс, ҳисобот, йўқлама қилиш, бухгалтерия ҳисоби предмети ва методи тўғрисида батафсил тушунча беради.


Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби ва унинг мохияти


Режа:

  1. Ҳисоб хақда умумий тушунча

  2. Ҳисобда қўлланиладиган ўлчовлар

  3. Ҳисоб турлари. Бухгалтерияҳисоби.

  4. Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари ва унинг олдига куйиладиган талаблар.



Ҳисоб хақда умумий тушунча. Ҳисоб кишилик жамиятининг барча ижтимоий-иқтисодий формацияларида мавжуд бўлган. Аммо бу ҳисоб ўзининг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, техникаси ва шакллари билан турли формацияларда турлича бўлиб, уша формациянинг ишлаб чиқариш усули билан белгиланган.
Ҳисобга бўлган талаб айникса товар айрибошлаш даврига келиб кучайди. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тараккиетининг хамма боскичларида фойдаланилган ва у тобора такомиллашиб борган . Жамиятда ҳисоб асосан куйидаги функцияларни бажаради:
1. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик фаолиятида содир булаетган жараёнларни кўзатиб бориш;
2. Кўзатиш натижасида олинган маълумотларни микдорий кўрсаткичларда ифодалаш;
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фаолиятини кўзатиш натижаларини махсусхужжатларда кайд қилиш;
4.Махсус хужжатларда кайд қилинган хўжалик операцияларини умумлаштириш ва гурухлаш;

  1. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик жараёни ва операциялари устидан назорат олиб бориш ва унга таъсир этиш.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling