Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Мавзу: Бухгалтерия баланси


Download 1.01 Mb.
bet9/39
Sana18.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1212335
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
buxgalteriya xisobi

Мавзу: Бухгалтерия баланси.
Режа:

  1. Бухгалтерия баланси, унинг тўзилиши ва мазмуни.

  2. Хўжалик операциялари таъсири остида балансда руй берадиган ўзгаришлар.



Бухгалтерия баланси, унинг тўзилиши ва мазмуни.
Хўжалик маблағларининг таркиби, жойланиши, харакати ва уларнинг келиб чикиш манбаларидаги ўзагришларни бир-бирига солиштириб, маълум бир санага пул ўлчовида умумлаштириб акс эттириш бухгалтерия ҳисоби усулининг муҳим элементларидан бири – баланс ёрдамида амалга оширилади.Баланс ёрдамида хўжалик маблағлари, уларнинг холати, мавжудлиги, жойланиши ва ташкил топиш манбалари тўғрисида маълумотларга эга бўлинади.
Бухгалтерия ҳисоби буйича халқаро бухгалтерия стандартларда бухгалетрия баланси баланс ҳисоботи деб юритилади.
Корхонанинг капитали – бу корхонанинг ўзининг активларига эгалилигидир.Корхонанинг мажбуриятлари эса – бу муайян корхона активларига унинг кредиторлари томонидан эгалигидир.
Баланс тизими куйидаги шаклда тўзилади:
Б А Л А Н С
Актив пассив

Тартиб раками

Хўжалик маблағлари ва уларнинг жойланиши

сумма

Тартиб раками

Хўжалик маблағларини ташкил топиш манбалари

сумма

1

2

3

4

5

6



















Куриниб турибдики, бухгалтерия баланси икки томонли куринишга эга бўлиб, унинг чап томони актив ва унг томони эса пассив деб номланади. Актив томонида хўжалик маблағларининг турлари, жойланиши кўрсатилса, пассив томонида эса шу маблағларнинг пайдо булиш манбалари ва кандай максадга ишлатилиши акс эттирилади.


Ягона бухгалтерия балансининг активида хам, пассивида хам учтадан булим бор. Баланснинг активидаги булимлар куйидагилар:

  1. Асосий воситалар ва куйилмалар.

  2. Захиралар ва харажатлар.

  3. Пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва хар хил активлар.

Баланснинг пассивидаги булимлар куйидагилар:

  1. Корхона ўз маблағларининг ўз манбалари.

  2. Кредтилар ва бошқа қарзга олинган маблағлар.

  3. Ҳисоб-китоблар ва хар хил активлар.

Бухгалтерия балансининг иккала томони хам бир канча моддаларга бўлинади.Бу моддаларнинг хар кайси хўжалик маблағларининг ёки уни ташкил топиш манбаларининг Иқтисодий жихатдан бир хил бўлган, лекин хар хил максадларда фойдаланилаетган кустакичларини акс эттиради.
Баланслар ўзларининг мазмуни ва кандай максадга каратилганлигига караб дастлабки, ҳисобот ва тугатиш балансларига бўлинади. Корхона ўз фаолиятини бошлашда дастлшабки ёки бошлангич баланс тўзилади.Бундай баланснинг активида корхонанинг ташкил қилиниши пайтида берилган хўжалик маблағлари кўрсатилса, пассивида бу маблағлар кандай манбалардан ташкил топганлдиги кўрсатилади.
Ҳисобот баланси корхоналар томонидан хар бир ҳисобот даври тугаши билан тўзилади.Корхоналар ойлик, чорак ва йиллик ҳисобот балансини тўзадилар.Бу баланслар, одатда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг биринчи кунига бўлган хўжалик маблағлари, уларнинг жойланиши ва ташкил топиши манбаларини жойлаштирган ҳолда кўрсатади.
Тугатиш баланси корхона тугатилаетган булса, шу тугатилиш кунига бўлган унинг маблағларини, уларнинг жойланиши ва ташкил топиш манбаларининг холатини кўрсатиш учун тўзилади.



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling