Мавзу: Buxgalteriya hisobini normativ-huquqiy tartibga solish tizimi


Қонуннинг эски ва янги таҳрири ўртасидаги фарқларни қуйидагича тавсифлаш мумкин


Download 1.33 Mb.
bet3/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1488840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 (2)

Қонуннинг эски ва янги таҳрири ўртасидаги фарқларни қуйидагича тавсифлаш мумкин:

  • Янги таҳрирда киритилган «Ушбу қонуннинг мақсади» номли 1-моддада қонунннинг мақсади баён қилинган. Яъни у «бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузиш соҳасидаги муносабатларнитартибга солишдан иборат» эканлиги аниқ белгиланган.
  • Қонуннинг 2-моддаси номи эски таҳрирдаги 1–модда номи билан бир хил, яъни «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари» деб номланган. Бу моддада бухгалтерия ҳисоби ушбу Қонун ва бошқа тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши белгиланган.
  • Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатларига қуйидагилар киради:
  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси;
  • «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун;
  • Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, ҳизмат кўрсатиш) ва реализация харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом; ва бошқалар.
  • Булар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисоб юритиш сиёсатининг меъёрий-ҳуқуқий асосини таъминлашга хизмат қилади.
  • Қонуннинг олдинги таҳриридаги «Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари» номли 2-модда бекор қилинган.
  •  Янгидан киритилган, «Бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари» деб номланган 3-модда бухгалтерия ҳисобида мужассам бўлган туб моҳият: узлуксизлик, ишончлилик ва қиёсланувчанликни ифодалайди
  • Қонуннинг янги таҳририда бухгалтерия ҳисобининг мақомини белгилайдиган алоҳида, 4- «Бухгалтерия ҳисоби» номли модда киритилган. Унда бухгалтерия ҳисобининг моҳиятини, мақсадини ва бошқа ҳисоб турларидан принципиал фарқларини тавсифлайдиган таъриф келтирилган. Жумладан, унда барча хўжалик операцияларининг яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олинишига урғу берилган. Шунингдек, бу моддада бутун дунё амалиётида эътироф этилган – бухгалтерия ҳисоби хўжалик операциясини бир вақтнинг ўзида бир хил суммага камида иккита счётда акс эттириш йўли билан иккиёқлама ёзув усулида юритилиши таъкидланган
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling