Мавзу: Бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий тартибга солиш тизими - 1.Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий тартибга солиш тизими ва унинг элементлар
- 2.Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия
- ҳисоби тўғрисида»ги қонуни – бухгалтерия ҳисобининг ҳуқуқий негизи
- 3. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари
- 4. Корхонанинг ҳисоб сиёсати
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларидир .Улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари қонунлар деб аталса, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқ ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади.
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари деганда эса Конституциямиз, қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президент фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқ ва қарорлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари тушунилади.
- Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ваколат доирасидан келиб чиқиб ва ҳужжатнинг турига қараб Олий Мажлис палаталари, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки мансабдор шахсларига қабул қилиш ҳуқуқи берилган.
бухгалтерия ҳисобининг меъёрий-ҳуқуқий таъминотини такомиллаштириш зарурияти миллий иқтисодиётни модернизациялаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва корпоратив бошқарувнинг ривожланиши, молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг жорий қилиниши кабилар билан боғлиқ. - бухгалтерия ҳисобининг меъёрий-ҳуқуқий таъминотини такомиллаштириш зарурияти миллий иқтисодиётни модернизациялаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва корпоратив бошқарувнинг ривожланиши, молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг жорий қилиниши кабилар билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |