«Бухгалтерия ахбороти» номли 5-модда ҳам янгидан киритилган бўлиб, 4-модданинг мантиқий давоми ва ривожидир. У бухгалтерия ҳисобида бухгалтерия ахбороти деб нима тан олинишини белгилайди. Хусусан, унда бухгалтерия ҳисобининг бошқа ҳисоб турлари(оператив, статик ҳисоб)дан принципиал фарқи - бошланғич ҳужжатга асосланишига урғу берилган - Қонуннинг янги таҳририда бухгалтерия ҳисоби стандартларининг мақомини мустаҳкамлаш ва аниқлаштириш мақсадида «Бухгалтерия ҳисоби стандартлари» номли 10-модда киритилган. Ушбу моддада умуман бухгалтерия ҳисоби стандартлари, хусусан бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг моҳияти ва аҳамиятига эътибор қаратилган. Жумладан, унда бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишга доир махсус талаблар белгиланганлиги таъкидланади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари эса бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда қўлланиши белгиланган
- Қонуннинг 14- моддаси бошланғич ҳисоб ҳужжатлари тўғрисида(ески таҳрирда шу номдаги 9-модда). Унга мувофиқ бухгалтерия ҳисоби субъектининг активлари, хусусий капитал ва мажбуриятларига таъсир этувчи барча хўжалик операциялари ва хўжалик фаолиятининг натижалари дастлабки ҳужжатларга асосан акс эттирилиши лозим. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операцияси содир бўлаётган пайтда, агар бунинг иложи бўлмаса, операция тугалланганидан сўнг дарров тузилади
- Қонуннинг 17-моддаси активлар ва мажбуриятларни баҳолаш масалаларига бағишланган (собиқ шу номдаги 12-модда). Ушбу 17-моддада олдинги таҳрирга нисбатан айрим принципиал ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Жумладан, олдинги таҳрирдаги «Оборот активлар» ўрнига «Товар-моддий захиралар» тушунчаси киритилиб, лекин баҳолашнинг услубий жиҳатлари сақланиб қолган. Яъни «товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг пасти бўйича – баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх(сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси(реализация қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади» деб таъкидланган.
- Қонуннинг янги таҳририда ички назоратнинг мақоми ва мазмунини белгилайдиган, янги 21-«Ички назорат» номли модда киритилган. Унга мувофиқ «
Do'stlaringiz bilan baham: |