Ички назорат бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизимидир». - Демак, ички назорат тизими – бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўғрилигини таъминлашга қаратилган ҳамда корхона ресурсларидан мақсадга мувофиқ фойдаланишга имкон яратадиган доимий, кундалик ишлар мажмуидир. Ички назорат тизими таркибан учта қисмга бўлинади:
-
- Назорат муҳити – корхонада ички назорат учун қулай бўлган ўзаро хизмат муносабатларини аниқлайдиган белгилар йиғиндиси.
-
- Бухгалтерия ҳисоби тизими – тегишли хўжалик операцияларини ёзишга тааллуқли ҳисоб сиёсати ва амаллари.
-
- Назорат амаллари – корхона ходимлари томонидан бажариладиган махсус текширувлар.
- 30-модда янгидан киритилган бўлиб, унга мувофиқ бухгалтерлар умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқига эга
- Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига риоя қилиниши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини уйғунлаштириш, бухгалтерларнинг манфаатларини ҳимоялаш учун Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (ЎзБАМА) ташкил этилган
- ЎзБАМА фаолиятининг асосий мақсадлари:
-
- бухгалтерлар жамоатчилиги орасида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш;
-
- Ўзбекистон Республикасида бухгалтерлар ва аудиторлар касбини ривожлантириш, уларни Бухгалтерлар Халқаро Федерацияси(БХФ-ИФАC) аъзолиги талабларига жавоб берадиган Жаҳон стандартларига яқинлаштириш;
-
- бухгалтерлар ва аудиторларнинг касб фаолиятига оид ҳимоясини таъминлаш;
-
- бухгалтерлар ва аудиторлар касб даражаси ва нуфузи тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш ҳамда ундан фойдаланиш.
- Иккинчи поғона Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини ўз ичига олиб, уларда ҳисоб юритишнинг асосий тамойиллари ва қоидалари мужассамлашган
- Учинчи поғона – бухгалтерия ҳисобини унинг алоҳида бўлимлари бўйича юритишни ифодалайдиган услубий кўрсатмалар, йўриқномалар ва тавсияномаларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |