Бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм умраи муфрада амаллари
Download 28.21 Kb.
|
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эҳром кийишдаги вожиб амаллар уч нарсадан иборатдир
- ЭҲРОМДАГИ МУСТАҲАБ АМАЛЛАР
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ УМРАИ МУФРАДА АМАЛЛАРИ Қуйидаги амаллар Умраи муфрадада вожиб амаллар ҳисобланади: Эҳром Тавоф Тавоф намози, 2-ракъат Сафо ва Мавра тоғида саъй Тақсир Тавофи нисо Икки ракат Товафи нисо намози Ғусл қилиш Эҳром боғлаш учун қилинадиган ғусл вақтида ушбу дуо ўқилади: “Бисмиллааҳи ва биллааҳи, Аллоҳуммажъалҳу ли нуран ва таҳуран ва ҳирзан ва амнан мин кулли хавфин ва шифааъан мин кулли дааин ва суқм. Аллоҳумма таҳҳирни ва таҳҳир қолби вашраҳли содри ва ажри ъалаа лисаани маҳаббатака ва мидҳатака вассанаа-а ъалайка финнаҳу лаа қуввата ли иллаа бик, ва қод ъалимту анна қиваама динит-таслйму лак, вал иттибааъу лисуннати набиййика солаваатука ъалайҳи ва аалиҳ” Эҳром боғлаш-Мийкотда Эҳром-бу, ҳаж ва умранинг биринчи амалидир. Эҳром кийишдаги вожиб амаллар уч нарсадан иборатдир: Икки бўлак либос кийиш, яъни лунги ва ридодан иборатдир; Ният ва унда икки нарсага эътибор қилинсин: а) Қасди қурбат, яъни амал фақатгина холис Аллоҳ учун бўлиши; б) Эҳром ниятини таъйин қилиш Ният: Умраи муфрада учун эҳром боғлайман/ кияман, қурбатан илаллоҳ ЭҲРОМДАГИ МУСТАҲАБ АМАЛЛАР Икки ракаи мустаҳаб намози ўқилади. Мустаҳаб икки ракъатлик намознинг биринчи ракатида “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Ихлос” (Қул ҳуваллоҳу аҳад) сураси ва иккинчи ракъатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Кофирун” сурасини ўқиш буюрилган. Ушбу мустаҳаб намоз адо этилгач, Алооҳга ҳамду-сано ва ҳазрати Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ва пок оилаларига саловот юборилиб, қуйидаги дуо ўқилади: Аллоҳумма инни асъалука ан тажъалани мимманис-тажааба лака, ва лака аамана биваъдика, ваттабаъмрака фаъинни ъабдука ва фий қабзатик, лаа ууқий иллаа маа вақайт, ва лаа ааҳузу иллаа маа аътайта, ва қад закартал ҳажжа, фаъасъалука ан таъзима ли ъалайҳи ва аалиҳ, ва туқаввийни ъалаа маа саъуфту ъанҳ, ва мусаллима минни манаасики, фий ясрин минка ва аафияҳ, важъални мин вафдукал-лазийнаразаята ва артзайта ва катабма. Аллааҳумма инни харажту мин шуққатин баъийдатин ва анфақту маалибтиғааъамарзаатик, Аллааҳумма фатаммим ли хажжи ва ъумраи, Аллаҳумма урийдут-таматтуъа бил-ъумрати иллалҳажжи ъалаа китаабика ва суннати набиййика саллаллааҳу ъалйҳи ва аалиҳи ва саллам, фаъинна ъараза ли ааризун яҳбисуни, фаҳуллани ҳайсу ҳабастани лиқдрикал-лазий қаддарта ъалаа, Аллаҳумма ин лам такун ҳажжатун фаъумраҳ аҳрима лака шаъри ва башари, ва лаҳми вадамми, ва изаами ва муҳҳи ва ъасаби, минан-нисааъи вас-сияаби ват-таййиби, ибтиғаа бизалика важҳака вад-даарал-аахираҳ Download 28.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling