Мавзу: Buxgalteriya hisobini normativ-huquqiy tartibga solish tizimi


Download 1.33 Mb.
bet5/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1488840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 (2)

Ички назорат бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизимидир».
  • Демак, ички назорат тизими – бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўғрилигини таъминлашга қаратилган ҳамда корхона ресурсларидан мақсадга мувофиқ фойдаланишга имкон яратадиган доимий, кундалик ишлар мажмуидир. Ички назорат тизими таркибан учта қисмга бўлинади:
  •  
  • Назорат муҳити – корхонада ички назорат учун қулай бўлган ўзаро хизмат муносабатларини аниқлайдиган белгилар йиғиндиси.
  •  
  • Бухгалтерия ҳисоби тизими тегишли хўжалик операцияларини ёзишга тааллуқли ҳисоб сиёсати ва амаллари.
  •  
  • Назорат амаллари корхона ходимлари томонидан бажариладиган махсус текширувлар.
  • 30-модда янгидан киритилган бўлиб, унга мувофиқ бухгалтерлар умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқига эга
  • Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига риоя қилиниши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини уйғунлаштириш, бухгалтерларнинг манфаатларини ҳимоялаш учун Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (ЎзБАМА) ташкил этилган
  • ЎзБАМА фаолиятининг асосий мақсадлари:
  •  
  • бухгалтерлар жамоатчилиги орасида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш;
  •  
  • Ўзбекистон Республикасида бухгалтерлар ва аудиторлар касбини ривожлантириш, уларни Бухгалтерлар Халқаро Федерацияси(БХФ-ИФАC) аъзолиги талабларига жавоб берадиган Жаҳон стандартларига яқинлаштириш;
  •  
  • бухгалтерлар ва аудиторларнинг касб фаолиятига оид ҳимоясини таъминлаш;
  •  
  • бухгалтерлар ва аудиторлар касб даражаси ва нуфузи тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш ҳамда ундан фойдаланиш.
  • Иккинчи поғона Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини ўз ичига олиб, уларда ҳисоб юритишнинг асосий тамойиллари ва қоидалари мужассамлашган
  • Учинчи поғона – бухгалтерия ҳисобини унинг алоҳида бўлимлари бўйича юритишни ифодалайдиган услубий кўрсатмалар, йўриқномалар ва тавсияномаларни ўз ичига олади.
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling