C++ дастурлаш тилида такрорланувчи буйруқлар do..while, while, for - Такрорий амал деб айнан бир амални ҳар хил қийматлар учун бир неча марта бажарилиши тушунилади. Дастурлаш тилларида такрорланиш давомийлиги айнан кўрсатилиши ёки кўрсатилмаслиги мумкин, лекин ҳеч қачон тугамайдиган такрорий амал бўлмайди, аниқроғи бу ҳато ҳисобланади.
- C++ дастурлаш тилида такрорий амалларни ифодалаш учун 3 та турли хил такроранувчи буйруқлар мавжуд.
- Буйруқ do
- <такрорий амал таркибидаги буйруқлар >
- while ( < шарт> );
- Бу буйруқда do ва whilе буйруқлар ўртасидаги амаллар токи while (=рост (true)) бўлмагунча давом этади ва шундан сўнг шарт “рост” бўлганда такрорланувчи буйруқдан кейинги амалга дастур ўтади.
- Буйруқ
- while ( < шарт> ) {
- <такрорий амал таркибидаги буйруқлар>
- }
- {ва}, белгилари ўртасида жойлашган амалларни <шарт>= ёлғон (false) бўлгунча бажаради ва шундан сўнг шарт false бўлганда такрорланувчи буйруғдан кейинги амалда дастур ўтади.
- Буйруқ for (i:i=1;i<=i2; i++ )
- {
- <такрорий амал таркибидаги буйруқлар >
- }
- Бу буйруқда дастур i1 dan i2 гача 1 қадам билан i қийматини ошириб боради ва таркибидаги амалларни шунча марта бажаради.
- Чизиш сирти. C++ Builder муҳитида чизиш сирти - TCanvas синфи ишлаш пайтида расм чизиш имконини беради. Бу синф объекти сирт бўйича кўчиш, график примитивлар чизиш, расмларни ва сиртнинг бирор қисмини нусхалаш, ҳамда матнни чоп қилиш имконини берувчи хосса ва методларни ўз ичига олади.
- Ҳар бир Canvas хоссасига эга компонента ўз навбатида қалам, kist ва шрифт объектларини таркибига олади ва мос равишда Pen, Brush ва Font хоссаларига эга бўлади.
- Pen хоссаси рангга (Canvas->Pen->Color), чизишнинг пикселлердаги қалинликка (Canvas->Pen-> Width), чизилаётган чизиқ тоифасига (Canvas->Pen->Style) эга. Чизиқ тоифаси қуйидаги қийматларни қабул қилиши мумкин:
- psSolid –узлуксиз чизиқ (келишув бўйича);
- psDash –tire белгиларидан ҳосил бўлган чизиқ;
- psDot –нуқталардан ташкил топган чизиқ;
- psDashDot –нуқта ва tirе кетма-кетликларидан иборат чизиқ;
- psDashDotDot –tire ва нуқталардан кетма-кетликларидан иборат чизиқ;
- psClear –кўринмас чизиқ;
- psInsideFrame –чизиш сиртини чегараловчи тўғри тўртбурчак ичидаги чизиқ.
- Бруш хоссаси геометрик шакллар, масалан, тўғри тўртбурчак ва эллипс ичини тўлдириш нақшини аниқлайди. У қуйидаги хоссаларга эга:
- Canvas->Brush->Color –kist рангги;
Do'stlaringiz bilan baham: |