Мавзу Давлатнинг уй-жой соҳасидаги сиёсати ва коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар


- расм. Асосий коммунал хизматлар турлари


Download 101.5 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi101.5 Kb.
#1503250
1   2   3   4
Bog'liq
2-Мавзу коммунал

1.1- расм. Асосий коммунал хизматлар турлари
Шаҳарлар – бу иқтисодий алоқалар, кўп тармоқли таркибий тузулмалар ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ижтимоий ва бошқа объектлар йиғиндисидан иборат мураккаб тизим ҳисобланади.
Бундай мураккаб тизимнинг фаолият кўрсатиши учун ҳар хил турдаги тарқоқ, идоравий ва иқтисодий тузилмаси турли-туман бўлган корхона ва ташкилотларни ягона хўжалик механизмига айлантириш зарур.
Шаҳарнинг ҳудудий яхлитлиги барча турдаги корхоналар, ташкилотлар ва хўжалик субъектларини, уларнинг идоравий тасарруфидан қатъий назар, ягона ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктура сифатида бирлаштиради.
Меҳнат ва табиий ресурслар, ҳудуд, йўллар, коммуникациялар, хизмат кўрсатиш объектларидан ҳамкорликда фойдаланиш жараёнлари шаҳардаги умумий яхлитлигини таъминлайди.
Ишлаб чиқариш кучлари, турар жой худудлари ва транспорт тизимларининг жойлашиши коммунал хўжалиги корхоналарининг ташкил этилиши ва самарали фаолият кўрсатишга таъсир кўрсатади. Шу сабабли ҳар бир шаҳарда ўзига хос коммунал-хўжалиги тизими шаклланади. Мазкур тизим фаолияти самарадорлигини ошириш жойларда бошқарув механизмининг ташкил этилганлигига боғлиқ боғлади.
Амалиётда коммунал-хўжалиги тизими фаолияти маҳаллий ҳокимият томонидан коорденация қилинади. Ҳар бир шаҳар, туман ҳокимияти ҳузурида уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси фаолиятини тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи хизматлар фаолият кўрсатади. Масалан, Тошкент шаҳрида коммунал хўжалиги тизими фаолияти Тошкент шаҳар ҳокимияти қошидаги Коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан тартибга солинади. Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида мазкур хизматлар фаолияти коммунал хўжалиги тизимини маъмурий бошқаришга эмас, балки соҳадаги корхона ва ташкилотлар ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга, улар фаолиятини шартнома муносабатлари асосида ташкил этишга йўналтирилган10.

1 -ЎзР.Уй-жой кодекси, 1-моддаси.

2 -ЎзР.Уй-жой кодекси, 2-моддаси.

3 -ЎзР.Уй-жой кодекси, 3-моддаси.

4 -ЎзР 12.05.2001 й. 220-ИИ-сон Қонунига мувофиқ.

5 --ЎзР.Уй-жой кодекси, 5-моддаси.

6 -ЎзР.Уй-жой кодекси, 6-моддаси.

7 -Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги 713-И-сон Қонун билан тасдиқланган, 1999 йил 1 апрелдан амалга киритилган.



8 - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси”



9 Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев “2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида” ги қарори. Ўзбекистон, 24 апрель 2017 йил. 3568.



10 Адабиёт:“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
7 № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz


Download 101.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling