Мавзу. Диққат концентрациясини экспериментал ўрганиш


Диққатнинг чарчаши ва концентрациянинг беқарорлигини ўрганиш


Download 185.5 Kb.
bet2/7
Sana19.11.2023
Hajmi185.5 Kb.
#1786532
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-ma\'ruza (2)

2.Диққатнинг чарчаши ва концентрациянинг беқарорлигини ўрганиш.

Психология тарихининг саҳифаларини варақласак, диққатнинг киши фаолиятидаги ролига берилган юксак ва қимматли мулоҳазалар учрайди. Жумладан, француз олими Кювье гениалликни чидамли диққат деб таърифлаши, Ньютоннинг кашфиёт фикрини доимо шу масалага қаратилиш жараёни дейиши, Ушинскийнинг диққат психик ҳаётимизнинг ягона эшиги деб баҳо бериши бунга ёркин мисол бўла олади.


Билиш жараёнлари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танловчанлик ва йўналганлик билан характерланади. Шу боисдан инсон атроф-муҳитнинг кўплаб қўзғатувчилари, таъсирлари орасидан алоҳида ниманидир идрок этади, фараз қилади, аллақайси нарса тўғрисидагина мулоҳаза юритади, холос. Онгнинг бу хоссаси диққат хусусияти билан боғлиқ равишда намоён бўлади. Диққат билиш жараёнлари сингари ўзининг алоҳида мазмунига, муайян маҳсулига эга эмас, шунинг учун у барча жараёнларнинг жўшқинлиги, илдамлигини таъминлайди. Демак, диққат индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бирор нарсага қаратилганлигидир (Е. Б. Пирогова). Берилган таърифга биноан, ушбу йўналтирилганлик субъектнинг эҳтиёжларига, унинг фаолияти мақсадлари ва вазифаларига мос келадиган объектларнинг танланганлигида, ихтиёрсиз ёки ихтиёрий танлашда ва ажратишда вужудга келади. Диққатнинг муайян объектларга тўпланиши, тўпланганлиги (концентрацияланиши) айни пайтда бошқа жисмлардан чалғишни ёки уларнинг вақтинча (муваққат) инкор этилишини талаб қилади. Ана шу омилларга кўра, акс эттириш равшанланиб боради, тасаввурлар, мулоҳазалар фаолият якунлангунга қадар, қўйилган мақсадга эришгунча онгда сақланади. Ана шу йўсинда диққат фаолиятини назорат қилиб боради ва уни бошқаради. Шунинг учун кўпгина психологлар (П. Я. Гальперин ва унинг шогирдлари) диққатни юксак турини билиш жараёнлари, кишининг хулқ-атвори кечишини бошқариш имкониятига эга эканлигини таъкидлайдилар. Диққатнинг бирор объектга йўналишига кўра сенсор (перцептив), ақлий (интеллектуал), ҳаракатлантирувчи (ҳаракат) шаклларига ажратиш мумкин.

Download 185.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling