Мавзу. Диққат концентрациясини экспериментал ўрганиш


Download 185.5 Kb.
bet1/7
Sana19.11.2023
Hajmi185.5 Kb.
#1786532
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-ma\'ruza (2)


Мавзу. Диққат концентрациясини экспериментал ўрганиш.
1.Диққат концентрациясининг ўқув жараёнидаги ўрнини ўрганиш ва концентрация қобилиятини баҳолаш.
2.Диққатнинг чарчаши ва концентрациянинг беқарорлигини ўрганиш. 3.Ихтиёрсиз диққатнинг кўчувчанлик ва бўлунувчанлик хусусиятлари. 4.Натижани қайта ишлаш ва таҳлил этиш. Натижаларни хисоблаш ва таҳлил килиш.
Таянч сўз ва иборалар:
Диққат, диққат концентрация, ўқув жараёни, концентрация қобилияти, диққатнинг чарчаши, беқарорли, ихтиёрсиз диққат, кўчувчанлик ва бўлунувчанлик хусусиятлари, натижаларни ҳисоблаш, натижани қайта ишлаш ва таҳлил этиш.


1.Диққат концентрациясининг ўқув жараёнидаги ўрнини ўрганиш ва концентрация қобилиятини баҳолаш.

Диққат инсон фаолиятининг барча турларини муваффақиятли амалга оширишнинг ва уларни самарадорлигини таъминловчи муҳим шартлардан биридир. Киши фаолияти қанчалик мураккаб, серзаҳмат, давомийлик жиҳатдан узоқ муддатли, масъулият ҳиссини тақозо қилса, у диққатга шунчалик юксак шартлар ва талаблар қўяди. Инсон зийраклиги, фаросатлилиги, тез пайқаши, синчковлиги, дилкашлиги унинг турмуш шароитида, шахслараро муносабатида муҳим омил сифатида хизмат қилади. Диққат ақлий фаолиятнинг барча турларида иштирок этади, инсоннинг хатти-ҳаракатлари ҳам унинг иштирокида содир бўлади.


Диққатни концентрацияси (жамлаш)-объект ҳақидаги маълумотларни қисқа муддатли хотирада сақлашдир. Бундай ушлаб туриш "объект" ни тушунча сифатида дунёнинг умумий ғоясидан ажратишни назарда тутади. Диққатни жамлаш диққатнинг хусусиятларидан биридир. Диққатнинг бошқа хусусиятлари: барқарорлик, ҳажм ва кўчувчанлик.
Психология фанида диққатга ҳар хил таъриф берилади, уни ёритишда психологлар турли назарияга асосланиб ёндашадилар. Диққат деб онгни бир нуқтага тўплаб, муайян бир объектга актив (фаол) қаратилиши айтилади (П. И. Иванов). П. И. Ивановнинг фикрича, биз фаолиятимиз жараёнида идрок ва тасаввур қиладиган ҳар бир нарса, ҳар бир ходиса, ўзимиз қилган ишимиз, ўй ва фикрларимиз диққатнинг объекти бўла олади.
Н. Ф. Добринин. Н. В. Кузьмина, И. В. Страхов, М. В. Гамезо, Ф. Н. Гоноболин ва бошқаларнинг нуқтаи назарича, диққатнинг вужудга келишида онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гўёки онг доираси бир мунча тиғизланади. Бундай торайиш ва тиғизланиш натижасида онг доираси янада ёрқинлашади. Онгнинг энг торайган, тиғизланган ёрқин нуқтаси диққатнинг маркази (фокуси) деб номланади. Худди шу марказ (фокус) га тушган идрок қилинаётган жисмлар, тасаввур образлари, ўй ва фикрлар тўла, ёрқин ва аниқ ифодаланади. Жаҳон психологларининг фикрича, диққат узлуксиз равишда, муайян даражада активлик хусусиятини сақлаб туради. Бундай активлик, онгнинг бирон бир объектга ўйналишининг кучайиши ва маълум вақт давомида диққат йўналтирилган нарсага онгнинг фаол (актив) қаратилишини регулировка қилиб туради ҳамда мазкур ҳолатнинг сақланишини таъминлайди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, диққат сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл, нутқ каби алоҳида психик жараён эмас. Шунинг учун барча психик жараёнларда қатнашади, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга таъсир этади. Шу боисдан диққат қаратилган объектлар онг тўпланган нуқтасида аниқ, яққол акс эттирилади. Демак, диққат-ақлий жараёнларнинг сифати, маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминловчи инсоннинг ички активлигидан иборатдир. Шунингдек, у ҳар қандай инсон фаолиятининг зарурий шартидир.

Download 185.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling