Мавзу: Диққат режа
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сенсибилизация
- Мустаҳкамлаш учун саволлар
- Предметлилик
Адаптация - сезги органларини уларга таъсир этувчи стимулларга мослашиши, бунда уларни акс этилишини яхшилашни ёки ортиқча оғирликдан халос этилиши назарда тутилади (қоронғулик, ёруғлик, ҳидга мослашиш).
Сенсибилизация – машқ қилиш ёки анализаторларни ўзаро таъсири натижасида сезги органларини сезувчанлигини ортишидир (масалан, овоз таъсирида кўришни ўткирлашиши). Сенестизия – бир сезгига таъсир этувчи қўзғатувчи иккинчи сезгини юзага келишига сабаб бўлади. Масалан, «юмшоқ овоз», «рангли товушлар» ва ҳ.к. Ёрқин мисол рус композитори Скрябиннинг «Оловни бўйсундирилиши» ранг мусиқа асаридир. Сезгининг ривожланиши турмуш тарзи, шуғулланган фаолият билан боғлиқ ҳолда ҳам бўлиши мумкин (масалан, текстил комбинатида ишловчи мутахассислар қора матони 40 дан ортиқ рангларини ажрата оладилар, ун ишлаб чиқарувчи комбинатларда ишловчи мутахассислар унни қўли билан ушлаб, сифатини айтиб бера оладилар). Бир сезгининг йўқлиги бошқа сезги органини компенсация қилади. Масалан, Ольга Скороходова – кўр, соқов, кар бўлишига қарамай «Мен оламни қандай идрок қиламан, тасаввур этаман ва тушунаман» деган китоб орқали ўзининг оламини акс этиш хусусиятларини очиб берган. Мустаҳкамлаш учун саволлар Сезги нима ва қандай пайдо бўлади? Рецептор деганда нимани тушунасиз? Ташқи сезгиларга изоҳ беринг Ички сезгаларга изоҳ беринг Сезгининг қонуниятлари деганда нимани тушунасиз? Сезги компенсацияси бу нима? Таълим жараёнида сезгининг роли нимадан иборат? Идрок Идрок – бу нарса ва ҳодисаларни бизни сезги органларимизга таъсир этиш асосида уларни яхлит образларини юзага келиши жараёнидир. Идрокда: а) образни шаклланиш тугаши билан боғлиқ идрок жараёни; б) идрок қилинаётган предметнинг субъектив образини ажратиш лозим. Идрокнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: а) предметлилиги; б) яхлитлиги; в) структуралилиги; г) константлиги; д) мантиқийлиги; е) танланганлиги. Предметлилик – бу объективлаштириш акти бўлиб, у ташқи оламдан олинган маълумотларни ўзида мужассамлаштиради. Предметлилик перцептив жараёнларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Одатда биз предметларни ташқи кўринишига қараб эмас, уларни амалиётда қўлланилишига ҳам эътибор берамиз. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling