Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet7/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Қайтариш учун саволлар



  1. Диққат тушунчасини П.Я. Гальперин гипотезага асосланиб тушунтиринг.

  2. Диққатнинг психик фаолиятидаги роли ва ўрни нимадан иборат?

  3. Диққатни юзага келтирувчи факторлар нима?

  4. Диққатнинг асосий хусусиятларини тасвирлаб беринг.

  5. Диққатнинг қандай турларини биласиз?

  6. Ўқувчининг дарсдаги диққатсизлиги нимага боғлиқ? Уни енгиш йўллари борми?

  7. Диққатнинг барқарорлиги ва кучининг шарт-шароитлари нимадан иборат?



Сезги


РЕЖА:



  1. Сезги ҳақида тушунча.

  2. Сезгилар классификацияси.

  3. Сезгиларда қонуниятлар.

  4. Идрок ва унинг хусусиятлари.

  5. Фазони, вақтни ва хатти-ҳаракатни идрок этиш.

  6. Ижтимоий перцепция.

Бизни ўраб турган ва мавжуд бўлган барча нарса ва ҳодисалар ўзига хос хусусиятларга эга. Хусусиятлар бу предметларнинг белгиларидир. Белги бу предметни бошқаларидан ажратадиган омилидир. Хусусиятлар бевосита бизнинг онгимизда акс этиб, бунда сезги органлари кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва тери туюшни роли катта. Бу энг оддий психик жараён бўлиб, нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятлари физик жараёнларни сезги органларига бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг хусусиятларини алоҳида-алоҳида намоён бўлиши сезги деб аталади.


Сезгини пайдо бўлиши учун нима зарур?
1) Бунинг учун бирор-бир сезги органига таъсир этувчи предмет зарур. Сезгилар ҳамиша бизнинг сезги органларимизга: кўзимиз, қулоғимиз, теримиз ва бошқа органларимизга таъсир этиш асосида вужудга келади.
Масалан, ёруғлик, ранг, овоз, терига тегиш, ҳид билиш, ширин, аччиқ ва ҳ.к.
2) Сезувчи аппарат зарур. Сезги органи - рецептордан иборат (у сезувчи нервнинг қисми бўлиб, у орқали қўзғалиш анализаторнинг периферия қисмлари орқали марказга узатилади, мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги махсус қисмларда психик ҳодиса сезги юзага келади).
Бу уч қисм битта қабул қилувчи аппаратни ташкил этиб, И.П. Павлов буни анализатор деб атайди.
Сезги жараёнида қуйидагиларни ажратиш лозим:
а) қўзғовчи предмет ва ҳодисаларнинг физик хусусиятлар бўлиб, улар сезги органларига таъсир этадилар;
б) қўзғалувчанлик – қўзғовчининг таъсири;
в) қўзғалиш – қўзғовчи таъсирида юзага келадиган физиологик жараён;
г) сезиш – ташқаридаги таъсир асосида бош миянинг маҳсули сифатида юзага келадиган психик жараёнидир.
Инсон бирор-бир нарсани унга таъсир этгандагина акс этади ва англайди.
Сезгининг пайдо бўлиши схемасини қуйидагича кўрсатиш мумкин:

Сезги жараёни объектив оламни тўғри акс этишини таъминловчи ташқи қўзғатувчиларни танлаш ва энергияни қайта ишловчи сенсор ҳаракатлар тизимидан иборатдир. Рецепторлар экстрорецепторлар (ташқи органларда жойлашга рецепторлар) ва проприорецепторларга (мускуллар ва боғловчи пайларда жойлашган рецепторларга) бўлинади.


Сезгиларни ўта миқдорда кўплиги, ҳамда ташқи олам энергиясини онгнинг ҳодисасига айланиши ҳақида аниқ фикрларни И.М. Сеченов берган. Агар инсонни уйғоқлик вақтини ўрта ҳисобда 12 соат деб олинадиган бўлса ва ҳар бир фаза бўйича ўрта сонни оладиган бўлсак, масалан кўриш сезгисини
5 қисмчаларга бўлсак, кўз орқали 8000 сезги, қулоқдан ундан кам эмас, мускуллар ҳаракатидан ундан ҳам кўп сезги юзага келар экан. Бир ҳафтада у
56 мингни, бир ойда 204 мингни, бир йилда 2 миллионга яқин сезги ҳосил бўлади.
Бу катта миқдордаги сезгилар турли сифатлар билан ассоциацияланади, идрок жараёнларида синтез бўлади, тасаввурлар юзасида мустаҳкамланиб, фикрлаш гуруҳига умумлашган ҳолда киради.
Инсоннинг барча сезгилари қуйидаги сифатларга қараб классификацияланади:
1. Экстероцептив сезгилар – ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг сифатларини акс этади. Улар контакт ва дистант бўлади. Уларга кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва тери сезгилари киради.
2. Интероцептив сезгилар – ички органларнинг турли ҳолатларини акс этади (органик, оғриқ сезувчи).
3. Проприоцептив сезгилар – турли ҳаракат органларининг ҳолатларини акс этади (мускул-ҳаракат, кинетик ва мувозанат).
Энди алоҳида сезги турларини кўриб чиқамиз.
Экстероцептив сезгиларга кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид билиш ва тери сезгилари киради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling