Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet5/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Диққат турлари

Психологияда диққатнинг уч тури мавжуд: ихтиёрсиз, ихтиёрий ва ихтиёрийдан сўнгги диққат турлари.


Ихтиёрсиз диққат – иродага зўр бермаслик, онгли мақсадни кўзламагани ҳолда юзага келади. Кўп ҳолда янги, рангдор, ёрқин, ҳажми, ҳаракатланиши, эмоционаллигида қарама-қарши фарқ бўлган нарсалар ихтиёрсиз диққатни юзага келтиради. Ихтиёрсиз диққат янгиликнинг юзага келтирувчи бошланғич рефлексидир, унинг асосида доминантани қўзғатувчи жараён ётади.
Ихтиёрсиз диққатни юзага келтиришга реклама, мода технологияси, тарғибот психологияси ва таълимда кўрсатмалилик қаратилгандир.
Ихтиёрий диққат – мақсад ва иродага зўр беришга асослангандир. Ихтиёрий диққатда бирор-бир объектга диққат онгли равишда йўналтирилади, субъект томонидан бошқарилади, аммо бундай диққат жараёнида иродага зўр берилади ва кўп энергияни талаб этади.
Ихтиёрий диққат жараёни қанча давом этиши мумкин? Бундай саволга жавоб Ўзбекистон психологи С.Х. Рахманова тадқиқотларида берилган бўлиб, кичик мактаб ёшида болаларда ихтиёрий диққат 10 минутга, талабалик даврида 20-22 минутгача давом этади. Бундан сўнг чарчаш, толиқиш юзага келади.
Шунинг учун ушбу чарчаш, толиқишни камайтириш, йўқотиш усулини топиш эҳтиёжи юзага келади. Рус психологи Н.Ф. Добринин ихтиёрий диққатдан сўнгги диққат концепциясини тавсия этади. У ҳам бирор-бир мақсад асосида юзага келади, лекин иродага зўр берилмайди. У фаолият билан ўта қизиқиб кетиш натижасида юзага келади.
Ихтиёрийдан сўнгги диққатда муваффақиятли фаолият учун диққатнинг ниҳоятда тўпланганлиги билан характерланади ва у ўқув фаолиятида муҳимдир.
Диққат турларининг қиёсий характеристикаси қуйидаги жадвалда келтирилган.


Диққат турлари ва уларни қиёсий характеристикаси



Диққат тури

Пайдо бўлиш
шартлари



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling