Мавзу: Диққат режа


Диққат ҳақида психологик назариялари


Download 0.87 Mb.
bet3/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Диққат ҳақида психологик назариялари

Энг таниш назариялардан бири француз психологи Т. Рибо (1839-


1916 йиллар) назариясидир. Унинг фикрича диққат кучайган ёки сусайганига қарамай доимо эмоциялар билан боғлиқдир. Т. Рибо ҳис-туйғу ва ихтиёрий диққатни бир-бирига бениҳоя боғлиқлигини таъкидлайди. Ихтиёрсиз диққат эса аффектив ҳолатларга боғланади.
Т. Рибонинг таъкидлашича диққат эмоционал ҳолатгагина эмас, балки организмнинг жисмоний ва физиологик ҳолатига ҳам боғлиқдир. Шунинг учун ушбу назарияни психофизиологик назария ҳам деб аташ мумкин. Йўлланмалар назариясига грузин психологи Д.Н. Узнадзе (1887-1950 йиллар) асос солган бўлиб, у диққатга йўлланма бериш инсонда ўз диққатини бошқариш имконини беради деб ҳисоблайди. Ва ниҳоят, рус психологи П.Я. Гальперин (1902-
1988 йиллар) назариясида тўхталамиз. Ушбу назариянинг асосларига қуйидагилар киради:
1. Диққат йўналтирувчи – тадқиқот фаолиятининг бир ҳолатидир. У психик хатти-ҳаракатни намоён қилиб, у ўз ўрнида мазмунга йўналтирилгандир.
2. Ўз функциясида диққат ушбу мазмунни назорат қилади. Инсонни ҳар бир ҳаракатида йўналтирувчи, бажарувчи ва назорат қисми мавжуд.
3. Бошқа хатти-ҳаракатлардан фарқли ўлароқ диққат алоҳида натижага эга эмас.
4. Диққат мустақил жараён сифатида хатти-ҳаракат ақлий ва қисқарганда амалга оширилади.
5. Диққатда мезон, мўлжал, намуна асосида назорат амалга оширилади.
6. Ихтиёрий диққат бу олдиндан тузилган режа, намуна асосида амалга оширилади.
7. Янги ихтиёрий диққат юзага келиши учун одамга фаолият билан бирга унинг бориши, натижаси, мақсадни амалга ошириш ишлари тавсия этилиши лозим.
8. Барча диққат жараёнлари назорат функциясини бажариб, ихтиёрий ва ихтиёрсиз диққатда ҳам янги «ақлий хатти-ҳаракатлар амалга оширилади»1


Диққатнинг хусусиятлари

Диққат турли одамларда, бир одамда турли вақтда, турли вазият, турли хусусиятлар ва шу билан бирга психик жараёнларни кечиши билан турлича бўлади. Диққатни характерлаб уни турли хусусиятларини ажратадилар: концентрацияси, интенсивлиги, тақсимланиши, ҳажми, барқарорлиги, давомийлиги ва кўчишидир.


Диққатнинг зарур хусусиятларини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling