Мавзу: Диққат режа


Download 0.87 Mb.
bet16/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Хаёл турлари

Хаёлнинг қайта тикловчи, ихтиёрий ва ихтиёрийсиз (продуктив ва репродуктив, пассив ва актив) турларига бўлинади. Туш, орзу, галлюцинация пассив хаёл турларига киради.


Тушлар – уйқуда юзага келадиган ихтиёрсиз образлар бўлиб, тез унутилиши ёки узоқ муддатга сақланиши мумкин. Бунда уларнинг ситуатив характердалиги муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Орзу ҳам инсон онгидаги реал ва нореал тасаввурлар билан боғлиқдир.
Актив хаёл инсонни ҳаётий режаларини, ҳохиш-истакларини амалга оширишда ўз аксини топади. Масалан, янги автомобиль яратиш, ГЭС қурилиши режасини тузиш шуларга мисолдир. Репродуктив хаёлда аниқ реал вазифани амалга ошириш мақсад қилиб қўйилади, унда фантазия элементлари мавжуд бўлади. Бундай хаёл хотира ёки идрокка ўхшаб кетади.
Масалан, Амир Темур юришлари, бадиий адабиётда табиат манзараларнинг ифодаланиши шулар жумласига киради.
Продуктив (ижодий) хаёл – бизнинг тажрибамизда мавжуд бўлмаган образ ва объектларни яратиш билан боғлиқ бўлган хаёл туридир. Масалан, ихтирочи, ёзувчи янги нарса яратади.
Ижодий хаёл санъатнинг барча турларида ифодаланади ва акс этади.
Хаёл жараёни натижасида хаёл образлари юзага келади. Улар эртак, илмий-фантастик, мистик бўлиши мумкин. Бадиий образ яратилиши жараёни маълум технологияга эга бўлиб, аввал образга асос солинади, кейин у устида аналитик иш олиб борилади, сўнг ғоя амалга оширилади.
Ижодий хаёлда руҳланиш, илҳомнинг роли жуда катта бўлиб, у психик ва нерв қўзғалиши, диққатни максимал тўплаш, иродага зўр бериш, фикрни аниқлиги, хотирани тезлиги билан ифодаланади. Ижодий хаёлда интуицияни роли мавжуд. Масалан, Бетховен шундай кучга эга эдики, кар бўла туриб ҳам, буюк «Тўққизинчи симфония»ни ярата олган.
Реал хаёл тез амалга ошади. Масалан, буюк келажак, Республикамиз ҳақидаги хаёллар бизнинг кўз олдимизда амалга ошди. Реал бўлмаган хаёл ҳаётда ўз аксини топмайдиган, мантиқсиз, маъносиз образлар бўлиб, масалан, Маниловнинг «Осмонўпар саройлар»и унга мисолдир.
Хаёл инсонни барча фаолият турларида муҳим (ўйин, ўқиш, меҳнат) аҳамиятга эга.
Бадиий адабиётни ўқиш – хаёлни ривожлантиришнинг энг яхши мактабидир, у хаёлни тарбиялашнинг кучли воситаси ҳам.
Хаёл бу буюк қадриятдир. Ушбу хусусиятни ёш авлодда ривожлантириш – педагогик амалиётнинг муҳим вазифасидир.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling