Мавзу: Диққат режа
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- СЕМИНАР РЕЖАСИ: РЕЖА
- Мавзу: Танқидий ва креатив тафаккур РЕЖА
- 1.Танқидий тафаккур шакллари
Қайтариш учун саволлар
Тафаккур бошқа ҳиссий билиш жараёнларидан нимаси билан фарқ қилади? Инсон тафаккурининг моҳияти нимадан иборат? Тафаккурнинг субъективлиги нимада намоён бўлади? Масала деганда нимани тушунасиз? Масала ечиш усулларини солиштиринг ва тушунтиринг. «Интуиция», «Гипотеза», «Режа», «Стратегия» тушунчаларини изоҳланг. Ақлий фаолият – бу нима? Таҳлил, синтез, умумлаштириш, хулоса, классификация ва системалаштиришга мисоллар келтиринг. Таҳлил ва синтез моҳиятини тушунтиринг. Ўқувчи ўқув материалини тўғри тушунганини қандай текшириш мумкин? Тафаккурнинг асосий турларини таҳлил қилинг. Дўстларингизнинг тафаккур хусусиятларини тавсифланг. Ақлни – мустақиллиги ва танқидийлигини тарбиялаш йўллари борми? Ушбу тушунчага изоҳ беринг: «Мустақил тафаккур ҳам катта бойликдир». СЕМИНАР РЕЖАСИ: РЕЖА: Тафаккур табиати ва унинг турлари Тафаккур шакллари Психологияда тафаккурни ўрганиш назариялари. Ақлий операцияларнинг асосий турлари. Мураккаб мантиқий масалаларни ечиш ва ижодий тафаккур Мавзу: Танқидий ва креатив тафаккур РЕЖА: Танқидий тафаккур шакллари Танқидий тафаккурни ўрганиш Креатив тафаккур ва турлари Муракаб матиқий масалларни ечиш Танқидий тафаккурни ривожлантириш 1.Танқидий тафаккур шакллари Инсон тафаккурини ҳайвон тафаккуридан фарқлаб турувчи муҳим жиҳати-бу нутқ ва шу билан бирга қўлланиладиган белгилар тизимидир. Айнан шунинг учун инсон тафаккури атроф оламни умумлаштирилган ва воситали ҳолда акс эттириш имкониятини беради. Тафаккур-янгиликни қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир. Бу янгилик субъектив бўлиши мумкин, яъни уни кимлардир қачонлардир топган бўлиши мумкин. Лекин субъект тафаккур жараёни ёрдамида уни ўзи учун янгидан кашф этади, акс ҳода биз кўпроқ хотира, ўтган тажрибаларимизни қайта тиклаган бўламиз. Танқидий тафаккур муаммоси ХХ асрга келиб кенг тарғиб қилинадиган, тадқиқотлар ва тортишувларга сабаб бўладиган муаммога айланди. Ғарб олимлари ўз тадқиқотларида ушбу муаммога ҳар томонлама ёндошишига ҳаракат қилганлар ва ўз тадқиқотлари предметига айлантирганлар. Экзистенциализмнинг асочиси бўлмиш немис файласуфи Мартин Хайдегер (1889-1976) «ўз диққатимизни тушуниш учун қарата олсаккина, биз фикрлашга ўрганамиз»-деб ёзади. Унинг фикрича, нарса ва воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, англаб етиш инсон фикрлаш жараёнида муҳим ўрин эгаллайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса инсонни фикрлашга ундайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса ҳеч қачон биз томонимизда яратилмайди. Хайдегернинг фикрича, тафаккур мавжудлигининг асосий хислати-бу тасаввурдир. Тафаккур ҳақидаги таълимотга асосан тасаввур фикрда, ифодада баён этилади. Шунинг учун ҳам тафаккур ҳақидаги таълимот логика (мантиқ) деб аталади. Шундай қилиб Хайдегер инсон фикрлашида нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини, мазмунинин англаш, тушуниб етиш муҳимлигини таъкидлайди ва тафаккур ҳақидаги таълимотни логика(мантиқ) деб атайди. Швейцар ёзувчиси И. Лафантер ҳам ўз вақтида ёшларга ақл тарбияси хусусида бундай ёзган эди: «Ақлли, доно бўлишни хохлайсанми? Оқилона сўраш, диққат билан тинглаш, баъманилик билан жавоб бериш, гапиришга сўзинг қолмаганда, ўз вақтида тўхташга ўрган». Бу сўзларнинг тагида, замирида жуда катта маъно ва ҳаёт фалсафаси ётибди. Зеро, адиб истак-хоҳишларимизнинг рўёбга чиқиши бизнинг ақл ва идрок калити билан иш юритишимизга боғлиқлигини таъкидлаб, фикрлаш тарзининг бевосита ижтимоий муҳит ва инсондаги мулоқот маданиятига боғлиқлигини уқтиради. Карл Зигмунд Поппер фикрларида танқидий тафаккурга ижодколик, илмийликнинг асоси деб қараш мавжуд. Унинг фикрича, илмий ижодиётда танқидий тафаккурнинг фаллибилизм ҳолати мавжуд. Поппер илмийликни аниқлашда демаркация, яъни илмийлик ва ноилмийликка эътибор бериш керак дейди. Танқидий тафаккурни у илм-фаннинг асоси деб билади. К. Р. Мегрелидзенинг таъкидлашича, инсондаги бирор бир руҳий ходиса ижтимоий омилни ҳисобга олмасдан туриб тўғри тушунтирилиши мумкин эмас. Бу нарса биринчи навбатда танқидий тафаккурга тааллуқлидир. Тафаккурни ижтимоий ҳаётнинг бошқа кўринишларисиз ўрганиш мумкин эмас. Инсон тафаккурнинг усуллари нерв системасида ҳам, мияда ҳам эмас, балки бир даврда мана шундай идрок этишга, ўйлашга, ишлашга, бошқа бир даврда эса нерв фаолиятини бошқача ишлашга йўллайдиган ижтимоий шароитдадир. Инсонларнинг фикрлари ва қарашлари индивидуал тартибда эмас, ижтимоий муносабатлар туфайли содир бўлади, бу ҳақда К.Р. Мегрелидзе шундай ёзади: «Инсон тафаккури табиий ва биологик қонунлар бўйича эмас, балки ижтимоий-тарихий қонуниятлар йўлида ҳаракатланади. Инсоннинг фикрлаш усули аввало ижтимоий ходисадир». Фикр ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, фикр бирор нарса ҳақида, бирор предмет ҳақида бўлиши мумкин. Предметсиз фикрнинг бўлиши мумкин эмас. Тафаккурнинг функцияси мия фаолияти жараёнида кечадиган субъектив психологик жараёнлар билангина чегараланмайди: Биринчидан, тафаккур онгининг субъектив холатинигина ифодаламасдан, балки объектга ҳам тегишли бўлади ва нарсалар муносабатини ифодалайди. Иккинчидан, янги фикрнининг вужудга келиши билан билиш жараёни тугамайди, балки фақатгина бошланади. Бу билишнинг бошланғич босқичи бўлиб, ғоянинг субъектив ҳолатидир, энди фикрни амалга ошириш босқичи бошланади. Учинчидан, алоҳида индивиднинг фикри ижтимоий етилган фикрларнинг хусусий кўринишидир. Ҳар бир алоҳида шахс ижтимоий тушунчалар ва тасаввурлар ёрдамида фикрлайди. К.Р.Мегрелидзе инсон фикрининг ижтимоийлиги ҳақидаги фикрни қайта-қайта таъкидлайди: «Фикрлар ва ғоя эркин индивидуал ижоднинг маҳсули эмас, балки индивиднинг ўзи каби жамият ва ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Шунинг учун инсон тафаккури, тафаккур босқичлари, инсон тафаккурининг шакллари ва усуллари ҳақидаги жумбоқнинг ечимини мантиқий изланишлардан, анъанавий психологиядан эмас, балки аввало бу ғояларнинг ижтимоий келиб чиқишдан излаш керак. У ёки бу индивид жамиятда етилган ижтимоий ғояларнинг «тасодифий» ифодаловчиси бўлиб қолади». Америкалик психолог Д.Дьюи фикрлашнинг ижтимоий психологик моҳиятини фикр тарбияси муаммосига боғлаб ўрганган олимлардан бири. Унинг таъкидлашича, тажриба ва билимлар фикр манбаи ҳисобланади. Агар шахс муаммо билан қисман таниш бўлса, у муаммони ҳал қилиш учун фикрлаши мумкин. Агар шахс олдида муаммо турса-ю, бундай шароитни ўз ичига олган тажриба бўлмаса, шахс фикрламайди. Муаллифнинг таъкидлашича, ҳайратланиш ҳар қандай фаннинг онасидир, қизиқувчанлик ўзининг дастлабки кўринишида ҳаётийликнинг мўл-кўллиги, органик энергиянинг кўплигини ифодалайди. Қизиқувчанликни юқори даражаси билишга интилиш ижтимоий қўзғатувчилар таъсирида ривожланади. «Бу нима?», «Нимага?» каби саволлар бола мавжудлигини белгилари бўлиб қолади. Боланинг «Нимага?» саволи илмий тушунтиришни талаб этмайди: уни ҳаракатга келтирувчи мотив-бу боланинг атрофдаги сирли дунё билан кенгроқ танишиш иштиёқидир. Ўқитувчининг вазифаси- муқаддас ҳайрон қолиш учқунини сўндирмаслик, қизиқувчанлик алангасини ўт олдириш ҳамда атрофда бўлаётган нарса ва ҳодисаларга мушоҳада билан танқидий фикрлаш орқали ёндошишнин тарбиялашдан иборат. Бунда ўқитувчи ўқувчиларга осонлиги ва қийинлиги бир-бирига пропорционал вазифаларни бериши мақсадга мувофиқ. Агар вазифа жуда осон бўлса ҳам тадқиқот учун асос яратилмайди, жуда мураккаб вазифа ҳам масаланинг ечимини топишга ишончсизликни уйғотади. Ўзгалар олдида гапира олиш шахсда ишончни, у ўз навбатида мустақил фикрни тарбиялайди Жон Дьюи танқидий фикрлашни инсон тараққиётининг генезиси билан боғлаб, барча омиллари орасида боланинг ташқи ижтимоий муҳитга интилиш одатини муҳимдир, деб ҳисоблаган Бола табиатан доимо ўзи атрофдагилар билан яхши муносабатлар ўрнатишга мойил эканлигини таъкидлаган. У ўзининг «Биз қандай ўйлаймиз?» (1910), «Логика» (1938), «Таълим тамойиллари ва амалиётига кириш» (1889), «Жамият ва унинг муаммолари» (1894) каби қатор асарларида психология ҳар бир масалада жамиятнинг ижтимоий омиллар таъсирида ривожланиши қонуниятларини ёритишга ёрдам бериши ифодалаган. Хусусан, унинг тафаккур ва фикрлашга оид фикрлари ўзига хос бўлиб, «тафаккур» категориясидан кўра, «фикрлаш», «мулоҳаза юритиш» деган категорияни ишлатишни афзал кўради. У бу билан «мавжуд тажрибани англаш ва янги қарорлар, фикрларнинг мужассамлашуви» жараёнини тушунади. Фикрловчи онг ишлаши учун, унинг фикрича, уни доимо машқ қилдириши, янги одатлар билан бойитиб бориши керак, дейди. К.Роджерс (1996) ўз тадқиқотларида танқидий тафаккурни шахснинг ўз-ўзига берган баҳосига боғлиқ деб таъкидлайди. Унинг фикрича, ўсмирларда танқидий тафаккурни шакллантириш учун уни қўллаб ўуватлаш, имконият яратиш лозим. Ўз вақти билдирилган фикр, ғоя инсонда ички хотиржамликни ва ўз-ўзинидан қониқишни келтириб чиқаради,дейди олим. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling