Мавзу: Диққат режа
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
Қайтариш учун саволлар
Хотиранинг асосий хусусиятларини айтинг. Психологик-биохимик, физиологик ёндашувларни солиштиринг. Хотиранинг асосий жараёнлари нимадан иборат? Хотиранинг турларини асосий хусусиятларини очиб беринг. Хотиранинг индивидуал тури деганда нимани тушунасиз? Қандай турларни биласиз? Эслаб қолишнинг асосий шартлари нима? Хаёл РЕЖА: Хаёл ва унинг хусусиятлари. Хаёл турлари. Хаёл ва ижодиёт. Инсонлар борлиқни англаб, унда юз бераётган нарсаларни қабул қилибгина қолмай, уни ўзгартиришга ҳам ҳаракат қиладилар. Борлиқни амалиётда ўзгартира олишни билиш билан бирга хаёлан ҳам ўзгартиришни билиш лозим. Хаёл – онг фаолияти бўлиб, мавжуд тасаввурлар орқали янги, ҳаётида мавжуд бўлмаган образлар, объектларни яратишдир. Хаёлнинг функцияси – ўтган тажриба натижаларни қайта ишлашдир. Ҳеч нарсасиз хаёл мавжуд бўлиши ва яратилиши мумкин эмас. Ушбу тасаввурлар хотира тасаввурларидан фарқ қилади ва хаёл тасаввурлари деб аталади. ... Хаёлнинг нерв-физиологик асослари инсон онгида ётган илгари мавжуд бўлган боғлиқликларни вақт боғлиқликлари асосида қайта ишлаш ва янги бирикмаларни яратишдир. Хаёлнинг ўзига хос фаолияти хотира тасаввурларни таҳлил ва синтезида намоён бўлади. Хаёлнинг жараёнларига агглютинация, акцентрлаш, схематизация, тиниқлаштиришдир. Агглютинация – бир неча предметларни қисмларини алоҳида бир ягона образда бирлаштириш (ёпиштириш)дир (сувпари – боши, танаси - аёл, думи - балиқ, сочи - сувўтлари; Сфинкс – танаси - шер, боши, кўкраги - аёл, қаноти - қуш). Хаёлнинг мураккаб хусусиятлари адабий образларни яратишда акс этади. Масалан, Л.Н. Толстой «Уруш ва тинчлик» романидаги Наташа Ростова образини икки киши характери хусусиятларини бирлаштирган ҳолда яратган, бири хотини – Софья Андреевна, иккинчиси – унинг синглиси Татьяна эди. Хаёл жараёнида хотира тасаввурлари катталаштириш ёки кичиклаштиришда, предмет қисмларни кўпайтиришда ифодаланишини мумкин. Акцентрлаштириш – у ёки бу хусусиятларга урғу бериш орқали янги образларни яратиш. Масалан, Баҳодирлар, лилипутлар, Гулливер образлари бунга мисол бўла олади. Схемалаштириш – бирор-бир образларни тасвирлашда умумий бош хусусиятларга тўхталиш. Типиклаштириш – бир хилда қайтарилувчи фактларни конкрет образда намоён бўлиши. М.Ю. Лермонтов «Печорин – бу ўша давр ёш авлодларининг камчиликларини ўзида мужассамлаштирган инсон портрети» деб ёзган эди. А.С. Пушкин «асл хаёл гениал билимларни талаб этади» деб ёзган бўлса, К.Д. Ушинский «Кучли хаёл фаолияти ақлнинг маҳсули» деб айтган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling