Мавзу: Диққат режа


Диққатнинг физиологик асослари


Download 0.87 Mb.
bet2/72
Sana27.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1300128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan

Диққатнинг физиологик асослари

Жуда узоқ муддат давомида психолог ва физиологлар диққатнинг пайдо бўлиши ва кечиш жараёни сабабларини тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Аммо, лекин улар шунчаки тушунтирувчи характерга эга бўлиб, диққатнинг физиологик асослари унда ёритилмаган.


Умумий тушунтирувчи характерга эга бўлган И.П. Павловнинг диққат ҳақидаги тушунчасида берилиб, унингча диққат бу қўзғалишнинг «оптимал» (юқори) маркази бўлиб, у бош мияда образли қилиб айтганда «ёруғ доғ» сифатида қўзғалиб юради. Ушбу ғоя диққат тушунчасини ва унинг физиологик асосларини тушунтириб берди.
Диққатнинг физиологик механизмини ёритилишига рус физиологи
А.Л. Ухтомский катта ҳисса қўшган бўлиб, унинг тушунчасига асосан қўзғалиш нерв тизими бўйича нотекис бўлиниб, ҳар қандай фаолият нерв тизимида қўзғалишнинг оптимал марказини ярата олади ва у доминанта (ҳукмрон қилиш) эга бўлади. Ушбу доминанта бошқаларга ҳукмрон бўлиш билан бирга, бошқа қўзғалувчилар таъсирида кучайиши ҳам мумкин.
Ушбу қобилиятни қўшимча рефлекслар сусайтириши мумкин бўлиб, бу А.Л. Ухтомский томонидан доминантани диққатнинг физиологик асоси сифатида баҳоланган. Лекин бунинг ўзи етарли эмас эди. Энди диққатнинг нейрофизиологик асосларини топиш лозим эди. Бу иш нейрофизиологларимиз томонидан XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб илгари сурилгандир.
Замонавий нейрофизиологларнинг тадқиқотларидан шу нарса аниқландики, диққат учун зарур бўлган психик жараёнлар мия қобиғининг уйғоқлигида юзага келади ва у қўзғалувчанликнинг оптимал даражасини таъминлайди.
Диққатнинг физиологик асосларини аниқлашда электрофизиологик кўрсаткичларнинг роли муҳим. Булар:
а) биохимик характердаги ҳаракат (кислород алмашинувининг кучайиши);
б) юрак фаолиятидаги ўзгаришлар;
в) мускул тонусининг ўзгариши, масалан, бўйин мускулларининг тонуси ўзгариши;
г) тери-гальваник рефлекси – терининг электроҳаракатининг кучайиши;
д) ҳис-туйғунинг фаолланиши.
ЭЭГ (электроэнцефалография – миянинг биоэлектрик фаолиятини текшириш) уйқу ҳолатидан уйғоқликка ўтишда қуйидаги ўзгаришлар кузатилади:

  1. Уйқу ҳолати – Дельта-ритм – секундига 1-4 тебраниш;

  2. Эмоция ҳолати – Тэта-ритм – 4-8 тебраниш;

  3. Деярли тинчлик ҳолати – Альфа-ритм – 8-14 тебраниш;

  4. Фаолият ҳолати - Бета-ритм – 14-35 тебраниш;

  5. Нормал бўлмаган кучли қўзғалиш ҳолати - Гамма-ритм – 35-55 тебраниш.

П.К. Анохиннинг фикрича, миянинг ретикуляр формациясида нерв катакчаларини йиғилиши бир неча тизимнинг комплексини намоён қилиб, улардан бири йўналтирувчи рефлекснинг фаоллигини таъминлайди, иккинчиси – ҳимоялайди, учинчиси – озиқлантирувчи рефлексга таъсир этади.


Диққатнинг контрол функцияси қайтар афферентация таълимда
(П.К. Анохин) ўзининг физиологик асосини намоён қилади.
Мияга субъект фаолияти натижасида келувчи импульслар хатти-ҳаракатдаги камчиликларни тўғрилашга имкон беради. Бу сигналлар инсонни кейинги фаолиятга ундайди.



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling