Мавзу: Диққат режа
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
Диққатни барқарорлиги ва интенсивлигининг шартлари нимадан иборат? Қисқача ушбу шартларни қайд этамиз: Нерв тизимининг ҳолати; Объектнинг мазмуни; Фаолият мазмуни; Ушбу фаолият амалга ошираладиган шароит; Ҳис-туйғунинг намоён бўлиши; Иродага таяниш; Шарт-шароит; Қизиқиш. Диққатнинг илк даврида ривожланиш жараёнини А.Н. Леонтьев таъкидлашига кўра қуйидагича тасаввур этиш мумкин: бола улғайган сари диққати ортади, лекин ташқи диққатни намоён бўлиши ичкига нисбатан тездир. Бола диққатининг ривожланиши босқичлари: 1. Ҳаётнинг биринчи ҳафталари ва ойлари. Ихтиёрсиз диққатнинг туғма, объектив йўналтирувчи рефлекс сифатида намоён бўлиши. 2. Ҳаёти биринчи йилининг охири. Йўналтирувчи – тадқиқот фаолиятининг юзага келиши муносабати билан ихтиёрий диққатни пайдо бўлишига замин яратилади. 3. Ҳаётнинг иккинчи йилини боши. Катталарнинг нутқий йўлланмаларига асосан ихтиёрий диққатнинг юзага келиши. 4. Ҳаётнинг иккинчи-учинчи йили. Ихтиёрий диққатнинг бошланғич ҳолатини етарли даражада ривожланиши. 5. Тўрт ярим – беш ёш. Катталарнинг мураккаб йўлланмасига асосан диққатни йўналтириш қобилиятини юзага келиши. 6. Беш – олти ёш. Ўз-ўзини йўналтириш асосида ихтиёрий диққатни оддий турини намоён бўлиши. 7. Мактаб ёши. Ихтиёрий диққатнинг ривожланиши ўзга ироданинг жамланиши. Фаолиятнинг маълум турларида диққатнинг ривожланиши шахснинг эътиборлилик каби хусусиятини шакллантиради. Зеро, И.П. Павлов Санкт Петербург яқинидаги Колтушадаги лаборатория биноси қурилишида «Кузатувчанлик, кузатувчанлик ва яна кузатувчанлик» деган фикрни ёзиб қўйган. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling