Мавзу: Диққат режа
Download 0.87 Mb.
|
1-ma\'ruza. Psixologiya nazariyasi va tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эшитиш сезгиси
Кўриш сезгиси. Кўриш сезгисининг органи – кўз. Кўз пардадан иборат: ташқи, томирлари ва тўр парда. Ташқи парда олди қисми билан мугуз пардага, томирли парда камалак пардага ўтади. Камалак пардада тешик (туйнук, тирқиш) мавжуд бўлиб – бу қорачиқдир, ундан кўзнинг ички қисмига ёруғлик ўтади. Қорачиқ тирқиши ва камалак ортида иккиламчи бўртиб чиққан тиниқ парда – хрусталик мавжуд. Бу ёруғликни сингдирувчи аппаратдир. Учинчи парда – тўр парда марказида жойлашган колбачалардан (7 миллионга яқин бўлиб, улар кундузги ёруғлик ва хроматик рангларни қабул қилади), ҳамда тўр парда ички қисмидаги таёқчасимон аппаратдан (123 миллион қоронғулик ва ахроматик ранглар) иборатдир. Таёқча ва колбачаларнинг энг кўп тўпланган жойи – сариқ доғдир. Кўр доғда – нервнинг чиқиш жойида таёқча ва колбачалар мавжуд эмас. Тўр парда ҳамда хрусталик оралиғи ойнасимон танадан иборат. Кўриш сезгисининг физик сабабчиси – ёруғлик тўлқинларидир (турли узунлик ва тебраниш частотасидаги электромагнит тўлқинлари).
380 миллимикронгача бўлган тўлқинлар – ультрасиёҳранг, 780 миллимикрондан ортиқ тўлқинлар эса – инфрақизилдир. Уларни инсон кўзи илғамайди. Ранглар ахроматик (қора, оқ, кулранг) ҳамда хроматик (қизил, оч қизил, сариқ, ҳаворанг, кўк, сиёҳранг)га бўлинади. Хроматик рангларни кўриш сезгиси қуйидаги хусусиятлар билан характерланади: а) ранг тони (тўлқин узунлигига боғлиқ); б) ёруғлиги – ушбу рангни қорадан фарқи, рангнинг қандай проценти акс этади (оқ қоғоз 85%, қора бахмал – 0,03%); в) тўйинганлиги – ушбу рангни худди шундай ёруғликка эга бўлган кулрангдан фарқи. Кўриш сезгисининг ўзига хос ҳодисалари – ранг контрасти – бир вақтнинг ўзида ва кетма-кет; шапкўрлик – таёқча аппарати ёмон ишлаганда юзага келади; ранг кўрлиги – масалан, дальтонизм (қизил рангни ажрата олмаслик). Кўриш сезгисининг маркази – мия катта ярим шарларининг энса бўлагидир. Эшитиш сезгиси – овозларни сезиш (мусиқий ва шовқин), органи – қулоқ. Ташқи қулоқ – қулоқ чаноғи ва эшитиш бўшлиғидан иборат. Ўрта қулоқ – учта суякчага маҳкамланган қулоқ пардаси, ички юпқа парда, ички тоғай. Ўрта қулоқнинг эшитув суякчасидан иборатдир (улар ҳаво тўлқинларини қулоқ ичкарисига ўтказади). Ўрта қулоқ оғиз бўшлиғи ва бурун билан бирлашгандир. Ички қулоқ учта бўлимдан иборатдир, бу – 3 та яримшар каналлар, қулоқ лабиринтини бошланиши ва чиғаноқдан иборат. Уларнинг барчаси эндолимфа билан тўлдирилгандир. Чиғаноқнинг ичида – Кортнев органи мавжуд бўлиб, у мембранали толалардан иборат. Физик сабаб – ҳаво тўлқинларининг ҳаракати бўлиб, улар овоз чиқарувчиларнинг тебраниши натижасида юзага келади (16-20 дан 20-22 минг бир секундига тебраниш). 20-22 минг Герцдан юқори овозлар ультратовушлар ҳисобланса, 16-20 дан пасти – инфратовушлардир. Инсон қулоғи ультра ва инфратовушларни эшитмайди. Эшитишнинг мия маркази – бош миянинг чакак қисми. Эшитиш сезгиларининг сифати: а) овоз баландлиги (секундига тебраниш миқдори); б) овознинг кучи – интенсивлиги; в) овоз тембри – махсус сифат бўлиб, у таркиби бўйича қўшимча тебранишларни частота ва интенсивлиги бўйича ажратилади. Оддий товушлар тонлар, мусиқий товушлар тонлар ва обертонлардан иборатдир. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling